Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси таниқли адиб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Абдусаид Кўчимовни туғилган куни (15 май) билан самимий муборакбод этади.

2019-05-15T12:42:13+00:0015 May, 2019|Қутловлар|

Абдусаид Кўчимов 1951 йил 15 май куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида туғилган.

Маълумоти – олий. 1972 йил Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика (ҳозирги университет) институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультетини тамомлаган.

А.Кўчимов меҳнат фаолиятини «Ўқитувчи» нашриётидан бошлаган. Иш фаолияти давомида болалар газетасида адабий ходим, бўлим мудири, масъул котиб, бош муҳаррир лавозимларида меҳнат қилган. “Шарқ юлдузи” журналида масъул котиб, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бўлим мудири, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ахборот маркази раҳбари, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси, “Тошкент” телерадиоканали бош директори, “Хабар” газетаси бош муҳаррири лавозимларида хизмат қилган.

2017 йил 10 августдан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори лавозимида ишлаб келмоқда.

Ёзувчи сифатида йигирмага яқин шеърий ва насрий китоблари чоп этилган.

У давлатимиз томонидан «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» унвони, «Меҳнат шуҳрати» ордени, «Шуҳрат» медали, шунингдек, «Нуроний» жамғармасининг «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланган.

Шарҳ қолдириш