Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, маҳоратли устоз-мураббий, атоқли журналист Шерзод Ғуломовни туғилган куни муносабати билан самимий муборакбод этади.

2019-05-03T07:17:34+00:003 May, 2019|Қутловлар|

Шерзод Ҳамидович Ғуломов, 1944 йил 3 майда Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида таваллуд топган. 40 йилдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида кичик муҳаррирликдан телерадиокомпания раиси ўринбосари, Хорижий мамлакатларга радиоэшиттиришлар бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси (2004-2014 йй.) лавозимигача бўлган ижодий фаолият йўлини босиб ўтган. Бугунги кунда Ўзбекистон Электрон ОАВ Миллий ассоциацияси Экспертлар Кенгашининг раиси лавозимида самарали фаолият кўрсатиб келмоқда.

У ўнга яқин китобларни нашрга тайёрлаган.

Ш.Ғуломов  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими унвони ҳамда “Дўстлик” ордени  билан мукофотланган.

Шарҳ қолдириш