Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги веб-сайтда илк бор қозоқ тили саҳифасини ишга туширмоқда

2019-04-15T11:33:35+00:0015 Aprel, 2019|Умумий янгиликлар|

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги давлат расмий ахборот манбаи ва мамлакатдаги етакчи ахборот агентлигидир.

ЎзА ахбороти 8 тилда — ўзбек, рус, инглиз, француз, немис, испан, араб ва хитой тилларида тарқатилади.

Ўзбекистонда “Қозоғистон йили”нинг очилиши муносабати билан расмий ахборот агентлиги саҳифаларига илк бор қозоқ тили ҳам қўшилди.

Энди веб-сайт Ўзбекистон ва Қозоғистон давлатларидаги ўзгаришлар ва янгиликлар ҳақида тезкор ва объектив ахборот узатиш имконини беради.

Икки мамлакат ўртасидаги муҳим ижтимоий-сиёсий воқеаларни тўлалигича ёритиш, азалий яқинликни тарғиб қилиш, дўстлик, ҳамжиҳатлик ришталарини янада мустаҳкамлаш бош мақсади ҳисобланади.

Мазкур саҳифа яқин қўшничилик, биродарлик, барча соҳадаги манфаатлар муштараклигига хизмат қилади.

Шарҳ қолдириш