Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА Республика ахбороти таҳририяти Бош муҳаррири Зиёдулла Жонибековни 47 ёшга тўлиши муносабати билан муборакбод этамиз.

2019-06-24T10:46:52+00:005 Yanvar, 2019|Қутловлар, Рукнсиз|

Зиёдулло Тоштемирович Жонибеков 1972 йили Самарқанд вилояти Қўшработ туманида туғилган. Маълумоти олий. 1998 йилда Самарқанд давлат университетининг ўзбек филологияси факультети, журналистика бўлимини тамомлаган.
З.Жонибеков иш фаолиятини 1998 йилда Самарқанд вилояти «Зарафшон» газетасида мусаҳҳиҳликдан бошлаган. 1998-2004 йилларда шу газетада фотомухбир, мухбир, 2004-2012 йилларда «Халқ сўзи» – «Народное слово» газеталарида реклама ташкилотчиси, мухбир вазифаларида ишлаган.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигидаги фаолиятини 2012 йилда Фотоахборот таҳририяти бош муҳаррири ўринбосари вазифасидан бошлаган. Ахборот назорати ва хабар узатиш хизмати бош муҳаррири ўринбосари, бош муҳаррири вазифаларида ишлаган. Бугунги кунда Республика ахбороти таҳририяти бош муҳаррири лавозимида ишламоқда.
Мамлакатимизда Президентимиз раҳбарлигида юритилаётган сиёсатнинг мазмун-моҳияти, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар самараларига бағишланган публицистик, таҳлилий мақолалари оммавий ахборот воситалари ҳамда интернет нашрларида мунтазам эълон қилинмоқда.
З.Жонибеков мамлакатимизда ўтадиган йирик халқаро анжуманларни ёритишда фаол қатнашиб келаётир.

Шарҳ қолдириш