“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси бош муҳаррири Ўктам Мирзаёровни таваллуд топган куни билан муборакбод этамиз

2019-01-02T08:33:15+00:002 Yanvar, 2019|Қутловлар, Рукнсиз|

Ўктам МИРЗАЁР, 1956 йилда Самарқанд вилояти, Нарпай туманида туғилган. 1982 йилда ҳозирги ЎзМУнинг Журналистика факультетини битирган. 1974-1976 йилларда ҳарбий хизматда, 1977-1983 йилларда “Ўзбекистон” нашриётида корректор, кичик муҳаррир, муҳаррир, 1983-1992 йилларда “Гулистон”журналида катта муҳаррир, бўлим мудири, масъул котиб,1992-1999 йилларда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги– ЎзАда масъул котиб, 1993-1994 йилларда Ҳиндистон Оммавий ахборот ком-муникациялари институтида малака оширган. 1999-2000 йилларда ЎзА муассислигидаги “RESPUBLIKA” газетаси бош муҳаррири, 2000-2001 йилларда ЎзА Режим хизмати раҳбари, масъул котиби, 2001-2010 йилларда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Киночилар уйи раҳбари, 2010 йилдан 2018 йил апрель ойигача “Ҳуррият” газетаси бош муҳаррири, 2014 йилдан Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси раиси ўринбосари, 2015 йилдан 2016 йилгача раис вазифасини бажарувчи, 2016 йилдан 2018 йил апрелига қадар Уюшма раиси ўринбосари вазифаларини қўшиб бажарган.

1992 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. “Огоҳ кўнгил”(1992й.), “Яхши кунлар қувончи”(1998й.) шеърий, “Тупроқ ҳиди”(2012й.), “Амакимнинг касали”(2015й.) насрий тўпламлар муаллифи. “Ўзбекистон байроғи” ўқув фильми, “Қадр” ҳужжатли фильмлар сценарий муаллифи, Унинг насрий асарлари асосида “Боғ”, “Бобойлар”, радиопастановкалари яратилган.

Айни пайтда   “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси бош муҳаррири.

1996 йилда мамлакатимиз мустақиллигининг беш йиллиги муносабати билан “Шуҳрат” медалига сазовор бўлган.

Шарҳ қолдириш