Ўзбек футболи ҳақидаги янги энциклопедиянинг тақдимоти ўтказилди

2019-07-14T03:51:34+00:0016 Aprel, 2019|Умумий янгиликлар|

Миллий олимпия қўмитасининг мажлислар залида таниқли футбол фахрийси, ўзбек футбол шарҳловчилиги мактаби асосчиларидан бири, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, “Олтин қалам” миллий мукофоти лауреати Ахбор Имомхўжаевнинг янги китоби тақдимоти ўтказилди.

Ўзбек футболининг 100 йиллигига бағишлаб ёзилган “Аср футболидаги асл қадрдонларим” номли китоб Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси кўмагида чоп этилган.

800 саҳифадан иборат ушбу китобда ўзбек футболига оид кўплаб тарихий материаллар, хотиралар, қизиқарли фактлар ўрин олган. Шунингдек, ундан футболимиз тарихида ёрқин из қолдирган мураббий, футболчи, мутахассис ва спорт журналистлари ҳақида ҳам қимматли маълумотларни олишингиз мумкин.

Ахбор ака ушбу китоб устида роппа роса 12 йил ишлади. Ўзбек футболи энциклопедияси, деб аталаётган мазкур рисолани чоп этилиши нафақат муаллиф ҳаёти, балки ўзбек футболи тарихида ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Шарҳ қолдириш