Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини рағбатлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида

Rukn: Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, шу соҳада меҳнат қилаётган, ўзининг бадиий, ижтимоий-сиёсий руҳдаги ижодий асарлари билан халқимиз маънавиятини юксалтириш, жамиятимизда тинчлик-осойишталик, ўзаро ҳамжиҳатлик ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётган шоир ва ёзувчилар, рассомлар, маданият ва санъат ходимлари, журналистлар меҳнатини рағбатлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш мақсадида:

Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш тўғрисида

Rukn: Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари, ноширлик ва матбаа фаолиятини ривожлантириш, сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш борасида 10 дан зиёд қонун ва 150 дан ортиқ қонуности ҳужжатлари қабул қилиниб, соҳада мустаҳкам ҳуқуқий база яратилди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Rukn: Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этишнинг муҳим шарти бўлган оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, уларнинг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, сўз ва матбуот эркинлиги, фикрлар хилма-хиллигига эришиш, фуқароларимизнинг ахборот олиш, ўз фикрини эркин ифода этиш борасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш “Илҳом” жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида

Rukn: Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
Жамиятимиз ҳаётида, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашда маданият, санъат ва оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда, мамлакатимиз ижодкор зиёлиларининг салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш учун уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда зарур шароит ва имконият яратиш, шунингдек, Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Рассомлар ижодий бирлашмаси (кейинги ўринларда – Ўзбекистон Рассомлар ижодий бирлашмаси), Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмаси ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида:

ОАВ ҳақидаги қонунларга қатъий риоя қилиш таъминланади

Rukn: Yangiliklar

Миллий матбуот марказида босма ва электрон оммавий ахборот воситаларининг бугунги фаолияти ва истиқболдаги вазифаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Адабиёт ва санъат, маданиятни ривожлантириш – халқимиз маънавий оламини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдеворидир

Rukn: Yangiliklar

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувдаги маърузаси

Ассалому алайкум, азиз дўстлар, қадрли устозлар!

Муҳтарам ватандошлар!

Бугун мана шу муҳташам саройда сиз, азизлар билан – миллий маданиятимизнинг кўзга кўринган намояндалари, атоқли шоир ва адибларимиз, театр, кино, мусиқа санъати соҳасининг таниқли ҳамда ёш вакиллари билан, санъатшунос олимлар, журналистлар билан учрашиб турганимдан бениҳоя хурсандман.

Фурсатдан фойдаланиб, сизларга, сизлар орқали ўзининг ёрқин истеъдоди, билим ва маҳорати, фидокорона меҳнати билан жамиятимизнинг маънавий тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган барча ижодкор зиёлиларимизга юксак ҳурмат ва эҳтиромимни билдириб, самимий тилакларимни изҳор этаман.

Ёш журналистлар фикрлашди

Rukn: Yangiliklar

«…Кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисми бўлган оммавий ахборот воситалари ҳақида сўз юритганда, биз, аввало, доимо янгилик излаб, янгиликка интилиб, ҳаётнинг қайноқ нуқталарига кириб борадиган, холислик ва ҳаққонийлик, Ватан ва халқ манфаатларини биринчи ўринга қўядиган олижаноб ва масъулиятли касб эгаларини тасаввур қиламиз».

Ўзбекистон рақамли телевидениега ўтмоқда

Rukn: Yangiliklar

Кун сайин ўзгариб, жадал ривожланиб бораётган телевидение соҳасига бугунги кунда тасвир ва овоз сифатини янада яхшилаш бўйича юқори талаблар қўйилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигидан маълум қилишларича, мамлакатимизда бу йўналишда замонавий рақамли технологиялар кенг миқёсда жорий қилинмоқда.

Маънавият – қудратли қуролимиз

Rukn: Yangiliklar

Самарқанд вилояти шаҳар ва қишлоқларида Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги олдидан “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

“Сўз масъулияти, гражданлик позицияси, маънавий жасорат – журналист фаолиятининг бош мезони” (Пост-релиз)

Rukn: Yangiliklar

Жорий йилнинг 14 июль куни Миллий матбуот марказида “Сўз масъулияти, гражданлик позицияси, маънавий жасорат – журналист фаолиятининг бош мезони” мавзуида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Матбуот ва ОАВ ходимларига йўллаган байрам табригидан келиб чиқадиган вазифалар ижросига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Анжуман Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги,Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети билан ҳамкорликда ташкил этилди. Уни Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси С.Ҳакимов олиб борди.