МЕҲР ГУЛЛАРИ

Rukn: Yangiliklar

Ўтаётган йилимиз “Халқ билан мулоқот, инсон манфаатлари йили” деб аталиши ва тегишли давлат дастурининг қабул қилиниши жамиятда инсон қадр-қимматига эътиборни кучайтирди. Мазкур дастур ижросини таъминлаш борасида юртимизда оламшумул ишлар амалга оширилмоқдаки, халқимиз бу қадар оқибатни ўз тақдирида кўрмаган бўлса керак. Бинобарин, мен мамлакатимиз тарихида инсоний муносабатларга рағбат уйғотган ушбу йил номининг абадий қолишини истардим…

Журналист сўзи – жамоатчилик эътиборида

Rukn: Yangiliklar

2017 йилнинг учинчи чорагида мамлакатимиз оммавий ахборот
воситаларида эълон қилинган таҳлилий-танқидий материаллар ҳақида

ЎзЖИУ бошқаруви йиғилиши бўлиб ўтди

Rukn: Yangiliklar

2017 йил 29 сентябрь куни Миллий Матбуот марказида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Бошқаруви йиғилиши бўлиб ўтди.

АКТ ривожланиш тенденциялари муҳокама қилинди

Rukn: Yangiliklar

Тошкентда «ICTWEEK Uzbekistan – 2017» ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида Алоқа соҳасидаги минтақавий ҳамдўстликнинг ахборот жамиятини ривожлантириш бўйича юқори даражадаги ишчи гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда АКТ ҳамда дастурий таъминот соҳалари тараққиёти, “электрон ҳукумат” ҳамда рақамли иқтисодиётнинг истиқболлари ва имкониятлари муҳокама қилинди.

Матбуот таъсирчанлиги ошмоқда

Rukn: Yangiliklar

Пойтахтимизда Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан “Миллий оммавий ахборот воситалари сифати ва таъсирчанлигини оширишга оид устувор вазифалар” мавзуидаги анжуман ўтказилди.

Медиа соҳадаги халқаро ҳамкорлик

Rukn: Yangiliklar

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан “Медиа соҳасида халқаро алоқалар – замонавий билим ва кўникмаларни эгаллашнинг муҳим омили” мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.

МУКОФОТЛАР МУБОРАК, АЗИЗ ҲАМКАСБЛАР!

Rukn: Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳи Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий ғояни ривожлантириш, маънавиятимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш йўлидаги катта ҳиссаси, ёрқин истеъдоди ва ижоди, илмий фаолияти, ҳалол хизмати, ёшларни она юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланди.
Улар орасида миллий журналистика вакиллари ҳам бор. Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ҳамкасбларимизни самимий қутлайди ва уларга сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва ижодий муваффақиятлар тилайди.

«Озод юрт тўлқинлари»: эзгу тантанага ҳамоҳанг

Rukn: Yangiliklar

Пойтахтимиздаги «City Palace» меҳмонхонасининг анжуманлар зали хушманзара кўриниш касб этди. Турфа чироқлар ёғдуси, байрамона безаклар, соҳир куй-қўшиқлар садоси дилларга ҳузур, кўтаринки кайфият бағишлади.

“Энг улуғ, энг азиз” республика кўрик-танловининг ғолиблари ва рағбатлантирувчи мукофот соҳиблари

Rukn: Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига кўра ўтказилган “Энг улуғ, энг азиз” республика кўрик-танловининг ғолиблари ва рағбатлантирувчи мукофот соҳиблари

“Энг улуғ, энг азиз”нинг ғолиб ва совриндорлари тақдирланди

Rukn: Yangiliklar

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг “Медиа-холл”ида “Энг улуғ, энг азиз” республика кўрик-танлови ғолиблари ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган маросим бўлиб ўтди.