Парламент ва жамоат назоратини таъминлашда ОАВнинг ролини кучайтиришга қаратилган ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришнинг долзарб масалалари

Rukn: Yangiliklar

Жорий йилнинг 17 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари Қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан “Парламент ва жамоат назоратини таъминлашда ОАВнинг ролини кучайтиришга қаратилган ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришнинг долзарб масалалари” мавзуида матбуот конференцияси ташкил этилди. Ўзбекистон Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган анжуманда Қонунчилик палатаси депутатлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар, ҳуқуқшунослар, экспертлар, Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика ва Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультети талабалари иштирок этишди.

Мукофотлар муборак!!!

Rukn: Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Фармонига кўра, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма бир йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳи Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий ғояни ривожлантириш, маънавиятимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш йўлида катта ҳисса қўшгани, ёрқин истеъдоди ва ижоди, илмий фаолияти, ҳалол хизмати, ёшларни она юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун фахрий унвонлар ва орденлар билан тақдирланди.

“Энг улуғ, энг азиз” республика танлови якунланди

Rukn: Yangiliklar

eng_23_08_2012_1

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 21 йиллиги кенг нишонланишига саноқли кунлар қолди.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма бир йиллигига бағишлаб ўтказилган “Энг улуғ, энг азиз” республика кўрик-танлови Ғолиблари

Rukn: Tanlovlar, Yangiliklar

1.Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари бўйича

“Энг улуғ, энг азиз” республика кўрик-танловининг ҳудудий босқичлари бўлиб ўтди

Rukn: Yangiliklar

Фарғона шаҳрида мустақиллигимизнинг 21 йиллигига бағишлаб ўтказилган мазкур танловда юз нафардан зиёд ижодкор ўз асарлари билан иштирок этди.

Журналистлар ўқуви

Rukn: Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида журналистларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга оид билимини янада такомиллаштиришга бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди.

Диққат, танлов! “Энг улуғ, энг азиз”

Rukn: Tanlovlar, Yangiliklar

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, Миллий телерадиокомпания, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Бадиий академия, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ҳамда Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди билан ҳамкорликда ёзувчи ва шоирларни, журналистлар, тасвирий ва кино санъати намояндаларини эркин, озод ва фаровон ҳаётимиз, ғурур-ифтихоримиз тимсоли, эзгу орзу-интилишларимиз, ютуқ ва марраларимизнинг ҳаётбахш манбаи – мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма бир йиллигига бағишлаб ўтказадиган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий танловига таклиф этади.

Matbuot va ommaviy axborot vositalari xodimlariga

Rukn: Yangiliklar

Qadrli do‘stlar! Siz, hurmatli jurnalistlarni, nashriyot va matbaa, radio va televideniye vakillarini, muhtaram faxriylarimizni 27 iyun – Matbuot va ommaviy axborot vositalari xodimlari kuni bilan chin qalbimdan tabriklab, barchangizga ezgu tilaklarimni izhor etaman.

“Йилнинг энг фаол журналисти – 2011” танлови ғолиблари

Rukn: Yangiliklar

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси “Йилнинг энг фаол журналисти – 2011” танлови ғолибларини эълон қилади:

Устозлар даврасида

Rukn: Yangiliklar

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида журналист кадрларни тайёрлашнинг долзарб масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.