Журналистика соҳасида “Олтин қалам” VII миллий мукофоти

Rukn: Yangiliklar

2012 йил 11 апрель куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида журналистика соҳасидаги “Олтин қалам” Миллий мукофоти учун халқаро танлов ташкилий қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Prezident Islom Karimovning Navro‘z bayramiga bag‘ishlangan tantanali marosimdagi tabrik so‘zi

Rukn: Yangiliklar

navruzsl_22_03_2012

Assalomu alaykum, aziz vatandoshlar!

Muhtaram mehmonlar!

Tabiat uyg‘onib, bahor nafasi tobora kuchayib, ona zaminimiz yashil libosga burkanib borayotgan shu yorug‘ va munavvar kunlarda siz azizlarni, sizlarning timsolingizda butun O‘zbekiston xalqini yurtimizga kirib kelayotgan Navro‘zi olam – yangilanish va yasharish bayrami bilan chin qalbimdan muborakbod etishdan baxtiyorman.

Bunyodkorlik, yangilanish va mehr-muruvvat ayyomi

Rukn: Yangiliklar

navr_22_03_2012

Alisher Navoiy nomidagi O‘zbekiston Milliy bog‘ida bo‘lib o‘tgan Navro‘z bayrami tantanalaridan reportaj.

Матбуот эзгу ишлардан қувват олади

Rukn: Yangiliklar

Фарғона шаҳрида мамлакатимиз Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда оммавий ахборот воситалари олдида турган долзарб вазифалар” мавзуида минтақавий конференция бўлиб ўтди. Унда Қонунчилик палатаси депутатлари, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари оммавий ахборот воситалари раҳбарлари, етакчи ижодий ходимлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Журналистларни тайёрлаш: тажриба ва амалиёт

Rukn: Yangiliklar

2012 йилнинг 7 март куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Журналистика соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш борасидаги устувор вазифалар, тажриба ва амалиёт” мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуман Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда мамлакатимизда журналистика соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, хусусан, Президентимизнинг 2011 йил 14 январдаги Фармойиши билан тасдиқланган Концепциянинг ахборот соҳасини қайта шакллантириш ҳамда сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш жабҳасида амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги Дастурида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши, таҳририятлар ва журналист кадрлар тайёрловчи ўқув юртлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш истиқболлари, журналистларнинг ихтисослашуви борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳақида сўз юритилди.

Axborot sohasi taraqqiy etmoqda

Rukn: Yangiliklar

smi_23_02_2012

O‘zbekiston Milliy matbuot markazida mamlakatimiz ommaviy axborot vositalari, nashriyotlar va matbaa korxonalarining rivojlanish yo‘nalishlariga bag‘ishlangan matbuot anjumani bo‘lib o‘tdi.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг “Йилнинг энг фаол журналисти - 2011” танловига марҳамат!

Rukn: Tanlovlar, Yangiliklar

Ҳурматли ҳамкасблар!
Ўтган йил юртимиз ҳаётида энг улуғ, энг азиз айём - мустақиллигимизнинг муборак 20 йиллиги санаси сифатида ўчмас из қолдирди. Зеро, ўзининг неча минг йиллик кўҳна тарихида не-не воқеаларни бошидан кечирган халқимиз учун Ўзбекистон мустақиллиги - ҳаётимизни, онгу шууримизни тубдан ўзгартирган бу улуғ сана кўп йиллар, замонлар ўтса-да, ўз аҳамияти, қадр-қиммати ва моҳиятини йўқотмайдиган, том маънода оламшумул воқеа бўлиб абадий сақланиб қолади.

«Олтин қалам»: ИЖОД ВА МАҲОРАТ ТАНЛОВИ

Rukn: Tanlovlar, Yangiliklar

Президентимиз ташаббуси билан таъсис этилган “Олтин қалам” Миллий мукофоти учун ўтказилаётган халқаро танловда бу йил ўзига хос янгилик ва ўзгаришлар кутилмоқда. Ушбу танлов ташкилий қўмитаси раиси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Шерзод FУЛОМОВ билан суҳбатимиз ана шу ҳақда.

Qo‘shimcha imtiyozlar: sifat va samaradorlik

Rukn: Yangiliklar

smi_4_02_2012

Prezidentimiz Islom Karimovning 2011 yil 30 dekabrda qabul qilingan “Ommaviy axborot vositalarini yanada rivojlantirish uchun qo‘shimcha soliq imtiyozlari va afzalliklar berish to‘g‘risida”gi qarori milliy media sohasini tizimli va jadal rivojlantirishda katta imkoniyatlar yaratmoqda.

Jurnalistika sohasida “Oltin qalam” VII milliy mukofoti

Rukn: Tanlovlar, Yangiliklar

O‘zbekiston Jurnalistlari ijodiy uyushmasi Jurnalistlarni qayta tayyorlash xalqaro markazi bilan hamkorlikda milliy va xalqaro jurnalistikaning eng yuksak yutuqlarini keng ommalashtirish, OAV xodimlari fuqarolik pozitsiyalarini namoyon etishlari uchun sharoit yaratish hamda jurnalistlarda tanqidiy fikrlashni va ijodiy faoliyatga yangicha yondashuvlarni shakllantirish maqsadida “Oltin qalam” VII Milliy mukofoti uchun xalqaro tanlovni o‘tkazadi.