Журналистлар учун семинар

Rukn: Yangiliklar

Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан “Оила институтининг долзарб масалаларини ёритишда оммавий ахборот воситаларининг роли” мавзуида ўқув-семинар ташкил этилди.

Журналистлар тажриба алмашди

Rukn: Yangiliklar

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш жараёнида оммавий ахборот воситалари соҳасини замон талаблари асосида ислоҳ қилиш, журналистларнинг эркин ва самарали фаолият юритиши учун барча зарур шарт-шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

ОАВ фаолияти - жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг муҳим бўғини

Rukn: Yangiliklar

Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан ташкил этилган “Жамоатчилик назоратини амалга оширишда ОАВнинг роли” мавзуидаги давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатини Ижодий уюшма бошқаруви раиси Ш.Ғуломов очиб, фуқаролик жамиятини шакллантиришни фуқароларнинг фаоллиги, давлат бошқарувидаги иштирокисиз тасаввур этиб бўлмаслигини таъкидлади.Бу жараёнда эса “тўртинчи ҳокимият” мақомини олган оммавий ахборот воситалари фаолияти алоҳида ўрин тутади. Айнан ОАВ орқали фуқаролар мамлакатда қандай қарор ва дастурлар қабул қилинаётганини, уларнинг қай йўсинда бажарилаётганлигини, масъул ва мансабдор шахслар ўз вазифаларини нечоғли адо этаётганлигини билиб, керак бўлса, бу жараёнларга ўз муносабатларини билдиришлари мумкин бўлади.

Оммавий ахборот воситаларини такомиллаштириш фуқаролик жамиятини ривожлантиришга хизмат қилади

Rukn: Yangiliklar

Бугунги кунда Ўзбекистонда 1292 оммавий ахборот воситаcи фаолият юритмоқда, уларнинг 60 фоизи нодавлат оммавий ахборот воситаларидир. Босма нашрлар, теле ва радиоканаллар билан бир қаторда веб-сайтлар ҳам оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинмоқда. Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, уларнинг сони 190 га етди.

Ёшлар маънавияти масалалари ва ОАВ

Rukn: Yangiliklar

Мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол вояга етиши, уларнинг Ватан истиқболини ўз қўлига ола биладиган муносиб ворислар бўлиши учун барча имкониятлар яратилмоқда. Бунда, биринчи навбатда уларнинг маънавий камолотига катта эътибор қаратиляпти. Зеро, сир эмаски, маънавиятли ва маърифатли одамгина инсон қадрини билиши, миллий ва умуминсоний қадриятлар моҳиятини англаб етиши, эркин ва озод жамиятда яшаш, мустақил давлатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида ўзига муносиб ўрин эгаллаши учун фидойилик билан кураша олиши мумкин.

Парламент ва жамоат назоратини таъминлашда ОАВнинг ролини кучайтиришга қаратилган ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришнинг долзарб масалалари

Rukn: Yangiliklar

Жорий йилнинг 17 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари Қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан “Парламент ва жамоат назоратини таъминлашда ОАВнинг ролини кучайтиришга қаратилган ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришнинг долзарб масалалари” мавзуида матбуот конференцияси ташкил этилди. Ўзбекистон Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган анжуманда Қонунчилик палатаси депутатлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар, ҳуқуқшунослар, экспертлар, Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика ва Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультети талабалари иштирок этишди.

Мукофотлар муборак!!!

Rukn: Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Фармонига кўра, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма бир йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳи Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий ғояни ривожлантириш, маънавиятимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш йўлида катта ҳисса қўшгани, ёрқин истеъдоди ва ижоди, илмий фаолияти, ҳалол хизмати, ёшларни она юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун фахрий унвонлар ва орденлар билан тақдирланди.

“Энг улуғ, энг азиз” республика танлови якунланди

Rukn: Yangiliklar

eng_23_08_2012_1

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 21 йиллиги кенг нишонланишига саноқли кунлар қолди.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма бир йиллигига бағишлаб ўтказилган “Энг улуғ, энг азиз” республика кўрик-танлови Ғолиблари

Rukn: Tanlovlar, Yangiliklar

1.Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари бўйича

“Энг улуғ, энг азиз” республика кўрик-танловининг ҳудудий босқичлари бўлиб ўтди

Rukn: Yangiliklar

Фарғона шаҳрида мустақиллигимизнинг 21 йиллигига бағишлаб ўтказилган мазкур танловда юз нафардан зиёд ижодкор ўз асарлари билан иштирок этди.