Журналистика соҳасида “Олтин қалам” VIII Миллий мукофоти

Rukn: Tanlovlar, Yangiliklar

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро маркази билан ҳамкорликда миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, ОАВ ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни шакллантириш мақсадида “Олтин қалам” VIII Миллий мукофоти учун халқаро танловни ўтказади.

«Олтин қалам» VIII Миллий мукофоти учун халқаро танлов старт олди

Rukn: Tanlovlar, Yangiliklar

2013 йил 22 январда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида журналистика соҳасида “Олтин қалам” VIII Миллий мукофоти учун халқаро танловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг йиғилиши бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишлаб таъсис этилган танлов Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ҳамда Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро маркази томонидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Электрон ОАВ миллий ассоциацияси, Мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, “Uzreport” ахборот агентлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, ОАВ ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни шакллантириш мақсадида ўтказиб келинмоқда.

Малакали кадрлар тайёрлаш – муҳим вазифа

Rukn: Yangiliklar

Фарғонада миллий матбуотимизни янада ривожлантириш, кадрлар малакаси ва маҳоратини ошириш масалаларига бағишланган ўқув-семинар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши: мақсад-вазифалар, янги йил режалари

Rukn: Yangiliklar

Жорий йилнинг 13 декабрь куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши: мақсад-вазифалар, янги йил режалари” мавзуидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир давлатимиз раҳбари И.Каримовнинг 2012 йил 24 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузурида Жамоатчилик кенгашини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-1839-сонли қарори ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга бағишланди.

Журналистлар ихтисослашуви – муваффақият гарови

Rukn: Yangiliklar

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Маданият саройида “Олий журналистика курсларида ихтисослашув масалалари” мавзуида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Ёш журналист ва мутахассислар малака оширди

Rukn: Yangiliklar

Андижон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат-нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ҳамда “Водий” жамоатчилик телерадиоси” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан ёш журналистлар ва техник ходимлар учун “Ахборот тайёрлаш мезонлари” мавзуида семинар-тренинг ўтказилди.

Ёш журналистлар тақдирланди

Rukn: Yangiliklar

yosh_4_12_2012

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгашида “Йилнинг энг фаол ёш журналисти” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мустаҳкам оила – жамият таянчи

Rukn: Yangiliklar

family_4_12_2012

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2012 йил 27 февралдаги қарори билан тасдиқланган “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурининг 85-банди ижроси юзасидан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ҳамкорлигида босма оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида ўтказилган “Мустаҳкам оила – жамият таянчи” танлови якунига етди. Шу муносабат билан Тошкент Фотосуратлар уйида мазкур танлов ғолиблари ва совриндорларига мукофотларни топшириш маросими ва фотокўргазма ташкил этилди.

Сиёсий ва фуқаролик фаоллигини оширишнинг муҳим масалалари

Rukn: Yangiliklar

Жорий йилнинг 3 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари Қўмитаси Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси билан ҳамкорликда “Аҳолининг сиёсий ва фуқаролик фаоллигида матбуотнинг роли ва аҳамияти” мавзуида давра суҳбати ўтказди. Унда Қонунчилик палатаси депутатлари, тегишли вазирлик ва идоралар, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Ўзбекистон босма Оммавий ахборот воситалари салоҳияти юксалмоқда

Rukn: Yangiliklar

Тошкентда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти томонидан ахборот соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида миллий босма оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш тенденцияларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда мамлакатимиз ҳудудий босма оммавий ахборот воситаларининг бугунги аҳволини мониторинг қилиш ва текшириш натижалари муҳокама қилинди.