Журналистика соҳасида “Олтин қалам” XIII Миллий мукофоти учун халқаро танловда қатнашиш истагида бўлган ҳамкасбларимиз диққатига!

Rukn: Tanlovlar, Yangiliklar

Танловда ўз номинациялари билан қатнашаётган халқаро ташкилотлар сафидан яна икки нуфузли тузилманинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари ўрин олди.

Биринчи Президентимиз фаолияти ҳақидаги мақолалар сараланди

Rukn: Yangiliklar

20 февраль 2018 йил
Самарқанд шаҳридага вилоят Матбуот уйида вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида вилоятда фаолият кўрсатаётган босма ОАВ ходимлари иштирокида “Ҳудудий дастурларнинг ижросини таъминлашда маҳаллий газеталарнинг ўрни” мавзусида семинар ҳамда “Ислом Каримов ҳақида хотиралар” мақолалар танлови ғолибларини тақдирлаш тадбири ўтказилди.

“Олтин қалам” старт олди

Rukn: Yangiliklar

2018 йил 15 февраль куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида журналистика соҳасида ХIII “Олтин қалам” Миллий мукофоти учун халқаро танловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг йиғилиши бўлиб ўтди.

Журналистика соҳасида “Олтин қалам” ХIII миллий мукофоти

Rukn: Tanlovlar, Yangiliklar

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун кенг шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий мушоҳада ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни шакллантириш ва рағбатлантириш мақсадида “Олтин қалам” ХIII миллий мукофоти учун халқаро танловни ўтказади.

Оммавий ахборот воситалари халқнинг энг яқин кўмакчиси ва демократия кўзгуси

Rukn: Yangiliklar

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Республика товар-ҳом ашё биржаси, Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциацияси билан ҳамкорликда 2018 йил 13 февраль куни ЭОАВМА mediahalliда (Зарафшон кино-концерт зали) “Оммавий ахборот воситалари халқнинг энг яқин кўмакчиси ва демократия кўзгуси” мавзуида конференция бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан Республика товар-ҳом ашё биржаси, Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциацияси билан ҳамкорликда ташкил этилиб, Президент Ш.М. Мирзиёевнинг Ўзбекистон Конституциясининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида белгиланган вазифалар, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш юзасидан журналистика соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган ишларга бағишланди.

“Америка овози” журналисти Ўзбекистонда бўлаётган ўзгаришларни қандай шарҳламоқда? (Иккинчи мақола)

Rukn: Yangiliklar

Навбаҳор Имомова,
“Америка овози” телерадиоси журналисти:
Ўзбекистонда ҳозир ўзига хос очилиш даври. Секин-аста, майда қадамлар билан бўлса-да, жамият ва ҳукумат олдинга интилаётгандек. Буни журналистика соҳасида ҳам сезиш мумкин.

Журналистга алам қилади. Менинг фикрим

Rukn: Yangiliklar

“Ўзбекистонда интернет журналистикасининг аҳволи қандай?” мақоласини ўқиб…

Саноқли сайтлардан ташқари Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган аксарият интернет нашрлар сайт шаклидаги блог-копирайтерларга айланиб қолган. Масалан, бир кун ичида Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган ўн бешта воқелик бир нечта нашрларнинг меҳнати билан виртуалда юз очса, қолган ўнлаб бошқа сайтларда ҳам айнан шу хабарлар “айланмоқда”. Ҳатто ҳозир ана шу кўчириб босиш ишларини ҳам сайт дастурининг ўзига автоматлаштириш юртимизга кириб келганига анча бўлди. Бир мутахассис танишим яхшигина хизмат ҳақи эвазига менга ҳам шундай дастурни таклиф қилганди. Бир неча кун меҳнат қилиб, изланиб ёзган мақолангиз сайтингизга қўйишингиз биланоқ компьютер дастурчиларининг яратган “бебаҳо ғоя”лари орқали автоматик тарзда қайсидир бошқа сайтда намоён бўлса, журналистга алам қилади-да…

Матбуотнинг “маҳаллий”си бўлмайди. Эркин фикр

Rukn: Yangiliklar

Мамлакатимизда кейинги бир йилда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар туфайли жамият ўзгарди. Одамлар “уйғонмоқда”. Йиллар давомида қатъийлашган “ўзингдан каттага гап қайтарма, у барибир ҳақ”, деган ҳаётий мезон ўзгармоқда. Ўйлаганини, тўғри деб билганини айта олиш, баҳсга киришиш, ўз фикрини, муносабатини ҳимоя қилиш, демакки, сўз эркинлиги турмуш тарзимизга айланмоқда. Бу эса матбуот эркинлигини янги даражага олиб чиқди. Интернетдаги айрим сайтларга бир кунда юз минглаб ўқувчи мурожаат қиляпти. Телеканалларимиздаги баъзи кўрсатувлар миллионлаб томошабинларни йиғмоқда. Кўча-кўйда, йиғин ва маросимларда ҳам ОАВларда кўтарилган мавзу ва воқеликлар ҳақида баҳс-мунозара, муҳокама давом этмоқда. Ҳа, тан олиш керак, ўтган бир йил Ўзбекистон жамиятини ўзгартира олди.

Фахрий унвонлар соҳиби бўлган меҳнат қилувчи пенсионерларга жорий йилнинг 1 январидан бошлаб пенсия тўлиқ ҳажмда тўланади

Rukn: Yangiliklar

Бундай имтиёз илм-фан, адабиёт ва санъат соҳаларида ижодий ишлари учун қалам ҳақи (гонорар) кўринишида даромад олувчи пенсионерларга ҳам тааллуқли.

Янги таъсис этилган “Эҳтиром” мукофоти билан 34 ижодкор тақдирланди

Rukn: Yangiliklar

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг маданият ва санъат соҳаларидаги “Эҳтиром” мукофоти соҳибларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.