Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига

Rukn: Yangiliklar

Қадрли дўстлар!
Аввало, Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини юксалтириш, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш йўлида жонкуярлик ва жонбозлик кўрсатиб меҳнат қилаётган сиз, азиз журналистлар, радио ва телевидение, нашриёт ва матбаа соҳаси ходимларига ўзимнинг чуқур ҳурматимни билдириб, сизларни бугунги касб байрамингиз билан миллионлаб мухлисларингиз, бутун эл-юртимиз қатори чин қалбимдан табриклашга ижозат бергайсиз.

Мустақиллик ютуқлари – журналист нигоҳида

Rukn: Yangiliklar

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Мустақиллик ютуқлари – журналист нигоҳида” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Сиёсий модернизация жараёни ОАВ нигоҳида

Rukn: Yangiliklar

2014 йилнинг 29 май куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Сиёсий модернизация жараёнларида ОАВ олдида турган муҳим вазифалар” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси уюшмаси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Миллий телерадиокомпания ва “Туркистон-пресс” нодавлат ахборот агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этган тадбирда мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий модернизация жараёнида ОАВ масъулиятини ошириш, уларнинг давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини таъминлаш, ҳокимият ва жамоатчилик ўртасида мустаҳкам алоқа ўрнатиш борасидаги ролини кучайтириш, шу билан бирга, сиёсий модернизация жараёнларида тобора муҳим аҳамият касб этиб бораётган замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан давлат ва жамият қурилиши тизимида кенг фойдаланиш масалалари ҳақида атрофлича сўз юритилдди.

Инсон азиз, хотира муқаддас

Rukn: Yangiliklar

9may_6_05_20141

9 май – Хотира ва Қадрлаш куни. Бу сана халқимизнинг азалий қадриятларини улуғлаш, ўтганларнинг хайрли ишлари ва жасоратини ёдга олиш, ер юзида тинчлик ва барқарорликка муносиб ҳисса қўшган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига, мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида самарали фаолият олиб борган, ўсиб келаётган ёш авлод тарбиясида муҳим ўрин тутаётган нуронийларга хурмат-эхтиром кўрсатиш айёми сифатида ҳаётимиздан ўрин олган.

Изланиш ва масъулият самараси

Rukn: Yangiliklar

“Олтин қалам” IX Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиб ва совриндорлари тақдирланди

Журналистика соҳасида “Олтин қалам” IХ Миллий мукофоти халқаро танлови ғолиблари ва совриндорлари

Rukn: Tanlovlar, Yangiliklar


Журналистларнинг ижодий танлови

Rukn: Yangiliklar

Бугунги глобаллашув даврида ҳар бир инсон ишончли, холис ва тезкор ахборотга эга бўлишни хоҳлайди. Матбуот, радио, телевидение ва интернет тармоғи ўз мухлислари учун янгича ёндашувлар изламоқда, фаолият шакли ва услубини мунтазам такомиллаштириб бормоқда.

Танлов иштирокчиларига омад ёр бўлсин!

Rukn: Tanlovlar, Yangiliklar

Журналистика соҳасидаги “Олтин қалам” 1Х Миллий мукофоти учун халқаро танлов хал қилувчи босқичга кирди. Танловга материаллар қабул қилиш муддати ниҳояланиб, уларни баҳолаш, тўрт йўналиш – босма ОАВ, радио, телевидение ва интернет-журналистика бўйича ғолибларни аниқлаш жараёни бошланди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси 10 ёшда!

Rukn: Yangiliklar

journalist_27_03_2014_3

Бундан 10 йил аввал ҳудди шу куни, 2004 йил 26 мартда мамлакатимиз медиамуҳитида катта воқеа юз берди: Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ташкил топди. Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда “тақдир-қисмати доим халқ билан боғланган, ҳаётнинг энг қайноқ, энг оғир, хал қилувчи жабҳаларида бўлиб, эл-юртнинг қувонч ва ташвишлари, умид ва интилишларини чуқур ҳис қиладиган ва ифода этадиган ноёб касб эгалари” эл-юрт манфаати йўлида эмин-эркин, холис ва ҳаққоний ижод қилишни қўллаб-қувватлайдиган, ўз манфаатларини ҳимоя этадиган, бошларини қовуштирадиган нодавлат ижодий ташкилотга эга бўлдилар.

“Соғлом бола йили” давлат дастури ижросини таъминлашда ОАВнинг ўрни

Rukn: Yangiliklar

oav_25_03_2014

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали йиғилишда таъкидлаганидек, “ҳар қайси ота-она ўз боласининг соғлом ва баркамол, ақл-заковатли, бахтли бўлишини истайди. Шундай фарзандни вояга етказиш, унинг ҳаётда муносиб ўрин эгаллашига эришиш – ота-онанинг энг улуғ, энг муқаддас орзуси”. Бунинг учун мамлакатимизда мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб кенг кўламли саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. 2014 йилнинг ”Соғлом бола йили” деб эълон қилингани бу ҳайрли ишларнинг мантиқий давоми бўлди.