Ўзбек матбуоти: поезддан қолиб кетган йўловчи тимсолида… ми?

Rukn: Yangiliklar

Аҳмаджон Мелибоевнинг ЎзА сайтидаги “Журналистга журъат керакми?” мақоласини ўқиб…

Бу фикрларни ёзарканман, буларни ўз дардим сифатида кўрганимни айтайин. Шунданки, “биз” деган сўзни танладим. Мен ҳам шу соҳада йигирма беш йилдан бери нон ейман. Газетани сиёҳлари қуримаган ҳолда кўп ўқиш насиб этганидан ҳамиша фахрланаман, қачонки бир яхши мақола ўқисам, муаллифига бир оғиз ширин сўз айтгим келади, бизга устозлар шундай ўргатишган. Бир сўз билан айтганда, мен ҳам сизларнинг ораларингиздаман, шу боис бегона тутмангиз…

500 га яқин ижодий иш келиб тушган «Адолат – қонун устуворлигида» танлови ғолиблари тақдирланди

Rukn: Tanlovlar, Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Олий судида суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар оммавий ахборот воситаларида ёритилиши бўйича «Адолат – қонун устуворлигида» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда журналистлар, судья ва суд ходимлари, ёш ҳуқуқшунослар қатнашди.

Туркиянинг «Анадолу» ахборот агентлиги: «Биз Президент Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотлари ҳақида кўпроқ ахборотлар билишни хоҳлаймиз”

Rukn: Yangiliklar

Халқаро Пресс-клуб Туркиянинг энг нуфузли ахборот агентлиги – «Анадолу» билан ҳамкорликни муҳокама қилди. Шу кунларда Халқаро Пресс-клуб раиси Шерзодхон Қудратхўжаев Анқара шаҳрида ушбу агентлик билан учрашувлар ўтказмоқда. Музокаралардан асосий мақсад – Ўзбекистонда амалга оширилаётган янги босқичдаги тарихий ислоҳотларни янада кенгроқ ёритиш, халқаро миқёсдаги оммавий ахборот воситалари ва Халқаро Пресс-клуб ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.

Ғолибликка даъвогар беш сўз

Rukn: Yangiliklar

Оксфорд университетида нашр этиладиган “Оксфорд луғати” тузувчилари ўз кузатувлари асосида якунланаётган йилда ахборот воситаларида, ижтимоий-сиёсий фаолиятда, расмий тадбирлар, ёзишмалар, маъруза ва нутқлар ва жонли мулоқотда энг кўп ишлатилган сўз ёки иборани анъанага кўра бу йил ҳам аниқлаганлари расман эълони қилинди. Бундан бир йил аввал реал воқелик, холис таҳлилга эмас, кун давомида эфирга тўхтовсиз узатиладиган хабар, янгилик ва уларнинг шарҳлари асосида инсон онгида шаклланадиган ҳиссий-эмоционал таъсирланишни ифодаловчи “постправда” тушунчаси бундай мақомга эга бўлган эди. 2017 йилнинг энг фаол сўзи мақомига эса ёшларнинг фаол ҳаракати, ташаббускорлиги натижасида жамиятда юз берадиган ижтимоий-сиёсий, маданий ўзгаришларни англатадиган «youthquake» ибораси муносиб ғолиб бўлибди. Американинг Merriam-Webster луғатида эса ғолиблик шоҳсупасига «феминизм» ибораси кўтарилган. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор, албатта.

«Открытая Азия» Ўзбекистон Республикаси Президентининг парламентга Мурожаати ҳақида

Rukn: Yangiliklar

Тожикистоннинг «Открытая Азия» интернет нашри Ўзбекистон Президентининг парламентга йўллаган Мурожаатномасидаги 10 та асосий тезисни келтирмоқда.

Дўстлар клуби фаолияти ривож топмоқда

Rukn: Yangiliklar

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан 2017 йил 3 август куни Тошкент шаҳрида ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги “Адабиёт ва санъат, маданиятни ривожлантириш – халқимиз маънавий оламини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдеворидир” деб номланган маърузасида илгари сурилган таклифлар ва ғоялар ижодий ташкилотлар тарихида янги даврни бошлаб берди. Хусусан, Президент томонидан йирик корхоналар ва ижодий ташкилотлар ўртасида Дўстлик клублари ташкил этиш ғояси илгари сурилгани, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасига Республика Товар-хом ашё биржаси ҳомий қилиб бириктирилгани уюшма фаолиятини янада ривожлантиришда муҳим омил бўлди.

Қирғизистонда ўзбек тилида чоп этиладиган газетанинг 85 йиллиги нишонланди

Rukn: Yangiliklar

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Андижон вилояти бўлими ҳамда “Андижоннома” ва “Андижанская правда” газеталари таҳририяти вакиллари Қирғистон Республикасининг Ўш шаҳрида бўлиб қайтди.

ФАРҒОНАДА ЖУРНАЛИСТЛАР МЕДИАЛАГЕРИ

Rukn: Yangiliklar

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси келгуси беш йиллик тараққиётимизни белгилаб берадиган муҳим ҳужжатдир. Мамлакатимиз оммавий ахборот воситаларида унинг мазмун-моҳияти қандай ёритилмоқда? Журналистлар уларнинг мазмунини кенг жамоатчиликка етарли даражада етказиб бера оляптими?

Ёш журналистлар кенгашди

Rukn: Yangiliklar

Яқинда Республика Миллий матбуот марказида Ўзбе­кистон Журналистлари ижодий уюшмаси қошидаги Ёш журналистлар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

“infoCOM.uz” журнали 15 ёшда

Rukn: Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 6 июндаги “Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ташкил этилган “infoCOM.uz” ойлик ахборот-таҳлилий журнали ахборот-компьютер технологиялари соҳасида мамлакатимиз ва жаҳондаги тенденциялар, янги ишланмаларни ёритиб келмоқда.