Жамоатчилик назорати ОАВ эътиборида

Rukn: Yangiliklar

m_24_05_2016_01

Самарқандда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури ижросини назорат қилишда ОАВнинг ўрни ва роли» мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. Давлат дастури ижросини назорат қилишда оммавий ахборот воситалари ходимларининг роли нималарда кўринади, дастур ижросини ёритишда қайси жиҳатларга аҳамият берилиши керак? Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзоси Н.Раббимова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Пардаев ўз сўзи давомида шу масалаларга тўхталиб ўтди.

Журналистлар учун видеоконференция

Rukn: Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун видеоконференция ўтказилди. Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан журналистлар иштирок этди.

“Йилнинг энг фаол ёш журналисти” танлови

Rukn: Tanlovlar, Yangiliklar

Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ёш журналистларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш, уларнинг ижодий фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган “Йилнинг энг фаол ёш журналисти” республика танловини эълон қилади.

Очиқлик ва холислик – бош мезон

Rukn: Yangiliklar

Фарғонада Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлимлари, вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси ҳамкорлигида “Ҳаёт ҳақиқатини акс эттиришда журналист позицияси: ютуқ, тажриба ва истиқболдаги вазифалар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давлат дастури ва оммавий ахборот воситалари

Rukn: Yangiliklar

Пойтахтимизда «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда оммавий ахборот воситаларининг ўрнига бағишланган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Жамоатчилик назорати, ОАВ фаоллиги, медиаконвергенция ва бошқалар ҳақида…

Rukn: Yangiliklar

jur_18_05_2016_03

2016 йилнинг 17 май куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Жамоатчилик назоратини ўрнатишда ОАВнинг роли ва иштироки” мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан ташкил этилган тадбирда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати самарадорлигини ошириш борасидаги ролини кучайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Оммавий ахборот воситалари ва жамият

Rukn: Yangiliklar

Қаршида “Ҳаёт ҳақиқатини акс эттиришда журналист позицияси: ютуқ, тажриба ва истиқболдаги вазифалар” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Журналистика: маҳорат ва амалиёт

Rukn: Yangiliklar

Президентимиз томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида оммавий ахборот воситаларини янада эркинлаштириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соҳага замонавий ахборот технологияларини кенг татбиқ этиш борасидаги долзарб вазифалар белгилаб берилган. Бу жараёнда журналистларнинг билим ва маҳоратини ошириш муҳим ўрин тутади.

Яхшилар ёди

Rukn: Yangiliklar

9 май – Хотира ва Қадрлаш куни арафасида миллий журналистика ривожига муносиб ҳисса қўшган, бугун орамизда йўқ соҳа ҳодимлари хотираси ҳурмат билан ёдга олинмоқда. Таниқли шарҳловчи Давлат Турдиалиев спорт журналистикасида ўз ўрни ва овозига эга бўлган йирик мутахассислардан бири эди. У айниқса футболни жуда севар, футбол матчларидан олиб борган шарҳлари жўшқин ва ўткирлиги билан муҳлислар қалбидан чуқур ўрин олганди.

Инсон азиз, хотира муқаддас

Rukn: Yangiliklar

jur_07_05_2016_04

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 18 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш доирасида жорий йилда хам ушбу байрамни муносиб кутиб олиш учун катта тайёргарлик кўрилмоқда. Мамлакатимизда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан турли маърифий-бадиий кечалар, Ватанимиз озодлиги ва шаъну шарафи ҳимоячиларига бағишланган махсус учрашувлар ўтказилмоқда. Зеро, ёшларимизни она Ватанга садоқат ва миллий қадриятларимизга хурмат рухида тарбиялашда кекса авлод вакилларининг алоҳида ўрни бор. Тинчлик ва озодлик учун курашган, элу юрт тараққиёти йўлида фидокорона меҳнат қилган фахрийларнинг ҳаёти ёшлар учун намуна бўлиши шубҳасиз. Албатта, улар орасида оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам оз эмас.