Матбуот маркази саммитга тайёр

Rukn: Yangiliklar

Тошкент шаҳрида 23-24 июнь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. ШҲТга Ўзбекистон Республикасининг раислиги доирасида саммит олдидан кенг кўламли тайёргарлик ишлари амалга оширилди.

Парламент комиссияси йиғилиши

Rukn: Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда комиссия аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Танлов ғолиблари тақдирланди

Rukn: Yangiliklar

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси сиёсий кенгаши ташаббуси билан “Медиа олам: тенденциялар ва истиқболлар” лойиҳаси доирасида жамоатчилик назоратини таъминлашда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва ролига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

“Энг улуғ, энг азиз”

Rukn: Tanlovlar, Yangiliklar

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Журналистлар ижодий уюшмаси, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, Миллий телерадиокомпания, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Бадиий академия ҳамда Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллигига бағишланган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий танловини эълон қилади.

Журналист масъулияти: амалиёт ва тажриба

Rukn: Yangiliklar

Андижонда ҳаёт ҳақиқатини акс эттиришда журналистларнинг масъулиятини ошириш мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Журналист кадрлар тайёрлаш тизими такомиллашмоқда

Rukn: Yangiliklar

Миллий матбуот марказида оммавий ахборот воситаларини малакали кадрлар билан таъминлаш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Журналистлар учун семинар-тренинг

Rukn: Yangiliklar

“Пойтахт” бизнес марказида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг расмий веб-сайтларидаги очиқ маълумотлар бўлими ва порталидан фойдаланиш ҳамда уларни ўқувчига содда шаклда етказиш масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Журналист кадрлар тайёрлаш: таҳлил ва таклифлар

Rukn: Yangiliklar

j_31_05_2016

2016 йил 31 майда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “ОАВни малакали кадрлар билан таъминлаш масалалари” мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуман Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда мамлакатимизда журналистика соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, таҳририятлар ва журналист кадрлар тайёрловчи ўқув юртлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш истиқболлари, журналистларнинг ихтисослашуви борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳақида сўз юритилди.

“Энг фаол спорт журналисти” танловига марҳамат!

Rukn: Tanlovlar, Yangiliklar

Мамлакатимизда оммавий спортни янада ривожлантириш, унинг моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка атрофлича етказиш, бу борадаги тарғибот ва ташвиқот ишларини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ҳамкорликда “Энг фаол спорт журналисти” республика танловини ўтказади.

Аниқлик ва холислик – асосий мезон

Rukn: Yangiliklar

Навоийда “Ҳаёт ҳақиқатини акс эттиришда журналист позицияси: ютуқ, тажриба ва истиқболдаги вазифалар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.