Журналистларга фармон моҳияти тушунтирилди

Rukn: Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 2016 йил 21 октябрда имзолаган «Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон мазмун-моҳиятини кенг аҳоли қатламларига етказиш мақсадида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун амалий семинар ташкил этилди.

Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда. Сирдарёда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Rukn: Yangiliklar

Журналистларни қайта тайёрлаш маркази, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Асрлар қаъридан битиклар

Rukn: Yangiliklar

Вақт нафақат маҳобатли бинолари, балки нафис хаттотлик ёзувлари битилган бежирим нақш ва безаклари билан ҳам кишини мафтун этадиган ўрта аср архитектурасининг ҳайратомуз дунёсини биз учун асраб-авайлаб келмоқда.

Она ва бола саломатлигини ҳимоялаш: ОАВ масъулияти

Rukn: Yangiliklar

2016 йил 21 октябрь куни Журналистларни кайта тайёрлаш маркази ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси хамкорлигида “Она ва бола саломатлиги мухофазаси мавзусини ёритиш масалалари”га ихтисослашган журналистлар учун семинар-тренинг ўтказилди. Тадбир «Соглом она ва бола йили» Давлат дастури ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг болалар ташкилоти -ЮНИСЕФнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси томонидан ишлаб чикилган “Она ва бола саломатлиги масалаларини ёритишда Ўзбекистон ОАВ салоҳиятини ошириш” лойихаси доирасида ташкил этилди. Мазкур лойиха Журналистларни кайта тайёрлаш маркази томонидан амалга оширилмоқда.

Журналистлар медиа-тур давомида рангли металл парчаларини қайта ишлаш жараёни билан танишди

Rukn: Yangiliklar

Бугунги кунда чиқиндилардан тўғри фойдаланиш атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг энг долзарб вазифаларидан ҳисобланади. Бу борада, айниқса, яроқлилик муддати ўтган маиший ва электрон техникада мавжуд рангли металл чиқиндиларнинг утилизацияси алоҳида аҳамиятга эга.

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг самарали тизими яратилган

Rukn: Yangiliklar

Тошкентда «Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашнинг миллий тизими: мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар» мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Адлия, Ички ишлар вазирликлари, Бош прокуратура томонидан БМТ Тараққиёт дастури, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ва Фридрих Эберт номидаги [...]

Роза Ҳамидова: тажриба алмашув мен учун фойдали бўлди

Rukn: Yangiliklar

“Олтин қалам” ХI Миллий мукофоти учун халқаро танлов доирасида мамлакатимизда фаолият олиб бораётган қатор нуфузли халқаро ташкилотлар ҳам ўз номинацияларини таъсис этган бўлиб, жумладан, БМТнинг фан, маданият, таълим масалалари ташкилоти - ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси «Орол денгизи ҳудудининг барқарор ривожланишида хотин-қизларнинг роли» мавзуси бўйича танлов эълон қилган эди. Мазкур номинация бўйича Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси бош муҳаррири ўринбосари Роза Ҳамидова ғолиб деб топилди. Ғолибани тақдирлаш учун ваколатхона МДҲ давлатларидан биридаги ОАВда тажриба алмашув ва малака ошириш сафари ташкил этишини маълум қилди. Роза Ҳамидова яқинда, яъни 5 - 10-сентябрь кунлари Эстония Республикаси телерадиокомпаниясида бўлди.

Сайлов жараёнларини ёритиш масалалари муҳокама этилди

Rukn: Yangiliklar

j_27_09_2016

Тошкентда Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА) ва нодавлат телерадиоузатувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнларини нодавлат оммавий ахборот воситаларида ёритиш масалаларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Марказий сайлов комиссияси ва етакчи оммавий ахборот воситалари ўртасида битимлар имзоланди

Rukn: Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, “Жаҳон” ахборот агентлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, “Uzreport” ахборот агентлиги ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини ёритиш тўғрисида икки томонлама битимлар имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди

Rukn: Yangiliklar

“ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти институтларининг мамлакатда кучли фуқаролик жамиятини барқарор ривожлантиришни таъминлашга ва ижтимоий шерикликни янада рағбатлантиришга қаратилган лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш” мавзусида

ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларига Давлат грантлари ажратиш учун қўшимча танлов

ЭЪЛОН ҚИЛАДИ