Ўзбекистон сайлов қонунчилигидан ўрганадиган жиҳатлар кўп

Rukn: Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссиясида сайлов жараёнини ёритиш мақсадида юртимизга келган Покистондаги “Dispatch news desk” интернет нашри бош муҳаррири Ага Икрар Харун билан учрашув бўлиб ўтди.

Халқаро мезонларга мос

Rukn: Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кузатиш учун мамлакатимизга келган Кувайт Ахборот вазирлиги Давлат котибининг ёрдамчиси Хейла Хамад Аль-Мекеими хоним билан учрашув бўлиб ўтди.

Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси кузатувчилар миссияси иш бошлади

Rukn: Yangiliklar

Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси (БСОА) Бош котиби Ким Ён Хи 2016 йил 1 декабрь куни Тошкентга келди. У Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича Ассоциация миссиясига етакчилик қилмоқда.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти ва ОАВ: ҳамкорлик, ютуқ ва муаммолар

Rukn: Yangiliklar

2016 йилнинг 9 ноябрь куни Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари ва амалиёт: ОАВнинг ролини ошириш истиқболлари” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатини Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Ў.Мирзаёров олиб борди.

Мактабгача таълим: ютуқ ва муаммолар журналистлар нигоҳида

Rukn: Yangiliklar

2016 йил 4 ноябрь куни Журналистларни кайта тайёрлаш маркази ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси хамкорлигида “Мактабгача таълим: бола ривожининг асосий омиллари” мавзуига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди. Тадбир «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури ва ЮНИСЕФнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси томонидан ишлаб чикилган “Она ва бола саломатлиги масалаларини ёритишда Ўзбекистон ОАВ салоҳиятини ошириш” лойихаси доирасида ташкил этилди. Семинарда Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятидаги мазкур йўналишга ихтисослашган журналистлар гуруҳи иштирок этдилар.

Журналистларга фармон моҳияти тушунтирилди

Rukn: Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 2016 йил 21 октябрда имзолаган «Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон мазмун-моҳиятини кенг аҳоли қатламларига етказиш мақсадида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун амалий семинар ташкил этилди.

Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда. Сирдарёда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Rukn: Yangiliklar

Журналистларни қайта тайёрлаш маркази, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Асрлар қаъридан битиклар

Rukn: Yangiliklar

Вақт нафақат маҳобатли бинолари, балки нафис хаттотлик ёзувлари битилган бежирим нақш ва безаклари билан ҳам кишини мафтун этадиган ўрта аср архитектурасининг ҳайратомуз дунёсини биз учун асраб-авайлаб келмоқда.

Она ва бола саломатлигини ҳимоялаш: ОАВ масъулияти

Rukn: Yangiliklar

2016 йил 21 октябрь куни Журналистларни кайта тайёрлаш маркази ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси хамкорлигида “Она ва бола саломатлиги мухофазаси мавзусини ёритиш масалалари”га ихтисослашган журналистлар учун семинар-тренинг ўтказилди. Тадбир «Соглом она ва бола йили» Давлат дастури ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг болалар ташкилоти -ЮНИСЕФнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси томонидан ишлаб чикилган “Она ва бола саломатлиги масалаларини ёритишда Ўзбекистон ОАВ салоҳиятини ошириш” лойихаси доирасида ташкил этилди. Мазкур лойиха Журналистларни кайта тайёрлаш маркази томонидан амалга оширилмоқда.

Журналистлар медиа-тур давомида рангли металл парчаларини қайта ишлаш жараёни билан танишди

Rukn: Yangiliklar

Бугунги кунда чиқиндилардан тўғри фойдаланиш атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг энг долзарб вазифаларидан ҳисобланади. Бу борада, айниқса, яроқлилик муддати ўтган маиший ва электрон техникада мавжуд рангли металл чиқиндиларнинг утилизацияси алоҳида аҳамиятга эга.