Ўзбекистон Журналистлари Ижодий Уюшмаси ҳузурида ташкил этилган ижодий кенгашлар

 

Кенгаш номи

 

Вазифаси

Тадбирларни ўтказиш даврийлиги (мавзунинг долзарблигига қараб календарь иш режаси ўзгариши мумкин)

 

Кенгаш аъзолари

1.

Ижтимоий-иқтисодий, экология масалалари кенгаши

  • ижтимоий-иқтисодий, экология мавзуларида материал тайёрлашга ихтисослашган журналистлар фаолияти мониторингини олиб боради, малакасини оширади;
  • ихтисослашган журналистларни соҳага оид амалдаги қонунчилик ҳужжатларидан мунтазам хабардор қилиб боради;
  • мавзуга оид семинарлар уюштиради, тегишли тавсиялар ишлаб чиқади.

Ҳар ойда бир марта

Жасур Ҳусанов,
Матбуот ва ахборот агентлиги бош муҳаррири
Баҳор Хидирова,
ЎзА – “Аграр бўлими”
етакчи муҳаррири.
Нигора Тўлабоева,
ЎзМТРК “Тошкент” ТРК катта муҳаррири.
Шуҳрат Деҳқонов,
“Диёнат” ва “Ҳуқуқ оламида” газеталари бош муҳаррири.

2.

Халқаро шарҳловчилар кенгаши

  • Ўзбекистон Республикасининг халқаро сиёсий майдондаги нуфузи, миллий тараққиёт йўлимиз – “ўзбек модели” афзалликларини ривожланган ва бошқа давлатлар стратегиясига нисбатан таққослама, аниқ фактлар асосида шарҳлар тайёрлашда эътибор қаратиладиган муҳим жиҳатлар ҳақида шарҳловчиларга тушунчалар бериб боради;
  • халқаро сиёсий-иқтисодий ҳаёт, давлатлараро муносабатлар, дунё ҳамжамияти тараққиёти ва умуминсоний қадриятларга хавф солаётган, шунингдек, геосиёсий муаммолар туб моҳиятини шарҳлашда эътибор қаратиладиган муҳим жиҳатлар ҳақида шарҳловчиларга тушунчалар бериб боради;
  • мавзуга оид семинарлар уюштиради, тегишли тавсиялар ишлаб чиқади.

Ҳар ойда бир марта

Қобилбек Каримбеков, ЎзМТРК “Маҳалла” ТРК
бош мутахассис-маслаҳатчиси.
Ирода Умарова,
ЎзА – “Веб-сайт ахбороти таҳририяти” бош муҳаррир ўринбосари.
Беруний Алимов,
ЎзЖТДУ халқаро журналистика факультети ўқитувчиси.

3.

Ҳуқуқий журналистика кенгаши

  • ҳуқуқий мавзуда материал тайёрлашга ихтисослашган журналистлар фаолияти мониторингини олиб боради, малакасини оширади;
  • оммавий ахборот воситалари фаолиятини тартибга солувчи қонунлар ва қонун ости ҳужжатлари юзасидан мунтазам амалий семинарлар ташкил этади, тегишли тавсиялар ишлаб чиқади.

Ҳар ойда бир марта

Жаҳонгир Наҳанов,
“Ҳуқуқ ва бурч” журнали
бош муҳаррири.
Жаҳонгир Максумов,
“Ҳуқуқ” газетаси
бош муҳаррири.
Норгул Абдураимова,
ЎзА-“Ҳуқуқ ва криминалистика” бўлими мудири.

4.

Ҳарбий- ватанпарварлик кенгаши

  • ҳарбий-ватанпарварлик мавзуида материал тайёрлашга ихтисослашган журналистлар фаолияти мониторингини олиб боради, малакасини оширади;
  •  мавзуга оид семинарлар уюштиради, тегишли тавсиялар ишлаб чиқади.

Ҳар ойда бир марта

Алижон Сафаров,
“Ватанпарвар” газетаси
бош муҳаррири.
Музаффар Усмоний,
ЎзМТРК “Ёшлар” ТРК Ҳарбий ватанпарварлик  тарбияси дастурлари” бош муҳарририяти катта муҳаррири
Шоқаҳҳор Салимов,
“Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи етакчи муҳаррири.

5.

Спорт журналистикаси кенгаши

  • спорт мавзуида материал тайёрлашга ихтисослашган журналистлар фаолияти мониторингини олиб боради, малакасини оширади;
  • журналист кадрларни соғломлаштириш ишларини ташкил этиш мақсадида турли спорт мусобақаларини ташкил этади;
  • ихтисослашган журналистлар учун ўзбек тилида туркум “Спорт атамалари луғати”ни ташкил этишда Уюшмага кўмак беради.

 
Ҳар ойда бир марта

Ойбек Юнусов, “Спорт” газетаси
бош муҳаррири.
Сапармат Сапаев,
ЎзМТРК “Спорт” ТРК бош муҳаррири.
Мирзаҳаким Тўхтамирзаев,
“Бунёдкор” ФК матбуот котиби.

6.

Ёш журналистлар кенгаши

  • “Ёш журналистлар клуби” фаолиятини ташкил этади;
  • ёш журналист кадрларнинг ахборот-технологияларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши, ўз иқтидорларини намоён этишлари учун имконият яратади;
  • илғор фикрли, фаол фуқаролик позициясига эга, замонавий билимлар ва хорижий тилларни пухта эгаллаган журналист кадрлар базасини шакллантиришда Уюшмага кўмак
    беради;
  • мавзуга оид масалаларда турли давра суҳбатлари, баҳс ва мунозаралар, ижодий кечалар, семинарлар, кўнгилочар тадбирлар уюштиради, тегишли тавсияларни ишлаб чиқади.

Ҳар ойда бир марта

Фахриддин Каримов,
“Туркистон” газетаси
бош муҳаррири.
Бекзод Шукуров,
“Жамият” газетаси
бош муҳаррири.
Абдусамад Меҳмонов,
ЎзЭОАВМА Мониторинг гуруҳи раҳбари.
Садоқат Асланова,
Матбуот ва ахборот агентлиги етакчи муҳаррири.
Гулноз Мўминова
ЎзМТРК “Ёшлар” ТРК
1-тоифали муҳаррири.