Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раҳбарияти

Уюшма раиси: Ҳакимов Саъдулла

Уюшма раиси ўринбосари: Мирзаёров Ўктам Хайруллаевич

 

Ҳакимов Саъдулла

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси.

1951 йил 25 мартда Жиззаҳ вилоятининг Фориш туманида туғилган. Миллати – ўзбек, партиясиз. Маълумоти – олий.

1977 йили Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини тамомлаган. 2002 йилда “ Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвони билан тақдирланган.

Меҳнат фаолиятини Ғаллаорол туманида ўқитувчиликдан бошлаган. Ўзбекистонда социал таъминот” журнали масъул котиби, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси бўлим мудири, “Ўзбекистон овози” газетаси бўлим мудири, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси масъул котиби, “Маърифат” газетаси бош муҳаррири, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ахборот маркази раҳбарининг ўринбосари, раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жамоатчилик билан алоқалар бўйича Давлат маслаҳатчиси ўринбосари, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари, “Туркистон-пресс” нодавлат ахборот агентлиги бош директори, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси бош муҳаррири лавозимларида ишлаган.
2016 йилнинг 29 декабридан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси.

Қабул кунлари:
Душанбадан - жумагача
14:00 - 16:00

 

Мирзаёров Ўктам Ҳайруллаевич

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси ўринбосари

1956 йил 2 январда Самарқанд вилояти, Нарпай туманида туғилган. Миллати – ўзбек, партиясиз. Маълумоти – олий.

1982 йилда Тошкент давлат университетининг журналистика факультетини тамомлаган. Рус ва инглиз тилларини муомала даражасида билади. 1993-1994 йилда Ҳиндистон ОАВ институтида малака оширган

Меҳнат фаолиятини Тошкентда “Ўзбекистон” нашриёти корректорлигидан бошлаган. Кейинчалик шу нашриёт муҳаррири, “Гулистон” журнали муҳаррири, катта муҳаррири, бўлим мудири масъул котиби, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги масъул котиби, “RESPUBLIKA” газетаси бош муҳаррири, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги котибият мудири, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Киночилар уйидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи, “HURRIYAT” мустақил газетаси бош муҳаррири лавозимларида фаолият олиб борган 2014 йилдан ҳозирги вақтгача Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси ўринбосари, “HURRIYAT” мустақил газетаси бош муҳаррири лавозимида ишлаб келмоқда.

Қабул кунлари:
Душанбадан-жумагача
10:00 - 12:00