Журналистлар учун Оҳангарон шаҳрида медиа-тур ташкил этилди

Rukn: Yangiliklar

Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан Оҳангарон шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан оммавий ахборот воситалари вакилларини таништириш мақсадида медиа-тур ташкил этилди.

Медиа-турда етакчи оммавий ахборот воситалари ходимлари, телеканаллар ва интернет нашрлари журналистлари иштирок этди.

Қишлоқ ва шаҳарларнинг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси ҳамда ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ва шу асосда аҳолининг турмуш маданиятини юксалтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига оид фармон ва қарорлари қабул қилинди. Мазкур ҳужжатлар асосида республиканинг барча ҳудудларида қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмасини тубдан қайта кўриб чиқиш ва замон талабларига мувофиқ янгилаш ишлари олиб борилмоқда.

Оҳангарон туманида ҳам 80 та пудрат ташкилоти томонидан 2018 йилда 311 та, шу жумладан, 158 та 2 қаватли 4 хонали,153 та 1 қаватли 3 хонали уй қурилмоқда.

Медиа-тур доирасида Оҳангарон туманининг Бош режаси асосида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш, жумладан, ичимлик суви, электр энергияси ва табиий газ таъминоти, йўл, алоқа ва бошқа инфратузилмаларни яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Журналистлар ушбу объектларни кўрган ҳолда, туман аҳолиси билан суҳбатлашди. Медиа-тур тафсилотлари акс этган сафар очерки ва фоторепортаж тез орада сайтимиз орқали берилади, бизни кузатиб боринг.

Инобат Аҳатова, Фарҳод Абдурасулов (сурат), ЎзА