ЖУРНАЛИСТЛАР ПАХТА ДАЛАСИДА

Rukn: Yangiliklar

Шу кунларда мамлакамиз фермерлари томонидан етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб олиш ишлари қизғин давом этмоқда. Конференция дастуридан ўрин олган навбатдаги манзилимиз айнан далада, пахта теримчилари ҳузурида бўлди.

Наманган туманидаги « «Ғофиржон ота ОЭФ» фермер хўжалиги пахта даласида бўлган гурунг барчада илиқ таасуррот қолдирди. Айниқса, теримчи опа-сингилларимизнинг хуш кайфиятлари уларнинг гап-сўзида, юзида намоён эди. Улардан бири “Агар сизларнинг келишларингизни билганимизда чиройли кийимларимизни кийиб келар эдик”, деди. Содда бу опа-сингилларимизнинг ўзларига ўхшаш чиройли сўзлари барчада илиқ таассурот қолдирди.
Ижодкорлар ва пахта теримчилари ўртасида бўлиб ўтган самимий гурунг шеърхонликка айланди. Меҳмонлар томонидан олиб келинган китоб ва бошқа совғалар энг илғор теримчиларга топширилди.


—Ҳар куни 200 килограммгача пахта тераяпман. Пахта пулини ҳам вақтида олаяпмиз, — дейди Фотима Тиллабоева —Бизни йўқлаб келган журналистлар ва шоир акаларимизга миннатдорлик билдирамиз. Менга ҳам китоб совға қилишди. Бу китобни болаларим билан бирга ўқиймиз. Улар китоб ўқишни яхши кўришади. Фарзандларим яхши инсон бўлишини, халқимиз ва давлатимиз корига ярайдиган кишилар қилиб тарбиялашни хоҳлайман.