Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Rukn: Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ф а р м о н и

Мамлакатимизда демократик қадриятлар, сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантириш, халқимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, аҳолига холис ва ҳаққоний ахборот етказиш, барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, модернизация жараёнларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги муносиб хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон ва орденлар билан тақдирлансин:

“Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби”

Рашидов Асил – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таржимон, публицист

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист”

Жалилов Норқобил Қодирович – “ХХI аср” газетаси бош муҳаррири

Маҳмудов Фарҳоджон Шавкатович – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston 24” телеканали бош муҳаррири

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими”

Раҳмонов Ваҳоб – Адабиётшунос, муҳаррир-ношир

“Меҳнат шуҳрати” ордени билан

Абдухаликов Фирдавс Фридунович – Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқаруви раиси

Алихонов Бобир Ботирович – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази директори

Вакилов Шерпулот Жўрабоевич – “Овози тожик” газетаси бош муҳаррири

Қўчқоров Юнусали – Наманган тумани “Истиқлол” газетаси муҳаррири

Ҳайдаров Уйғун Тўйчиевич – Қашқадарё вилояти телерадиокомпанияси бош муҳандиси

“Дўстлик” ордени билан

Абдижамилова Умит Сапарбаевна – “Қорақалпоғистон” телеканали Ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий дастурлар бош муҳарририяти катта муҳаррири

Азимов Алишер Тўхтасинович – “Daryo.uz” веб-сайти бош муҳаррири

Бадалов Алишер Норматович – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси диктори

Ғуломов Шамшодбек Ҳамидович – Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқаруви раиси ўринбосари – бош директор

Лешинская Татьяна Владиславовна – “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси қирқув дастгоҳлари машинисти

Маҳмудова Гўзал Қорабоевна – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Таржима таҳририяти етакчи таржимони

Муҳаммадхонов Нодирхон Баҳодирович – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston 24” телеканали диктори

Нурметова Зулайха – Элликқалъа тумани “Давр кўзгуси” газетаси бош муҳаррири, Қорақалпоғистон Республикаси

Ҳосилова Маруса Атоқуловна – “Табиат ва ҳаёт” газетаси муҳаррири, Навоий вилояти

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар, янгиланиш ва инновация жараёнларидаги фаол иштироки, кўп йиллик самарали меҳнати, ёш авлодни она юртимизга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги хизматлари учун қуйидагилар мукофотлансин:

“Шуҳрат” медали билан

Баграмов Станислав Владимирович – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston 24” телеканали шарҳловчиси

Ёмғурова Гулжаҳон Эгамовна – Бўка тумани “Халқ овози” газетаси бош муҳаррири, Тошкент вилояти

Жўраева Барчиной Мусалламовна – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston” телеканали Маданий-маърифий ва бадиий дам олиш дастурлари бош муҳарририяти бош муҳаррири ўринбосари

Жўраев Носиржон Жамолиддинович – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир

Мусаев Жанибек Жамбулович – “UzReport” ахборот агентлигининг “UzReport.news” веб-сайти муҳаррири

Очилов Аҳрор Шукуруллаевич – “Ватанпарвар” газетаси бўлим мудири

Самадов Ғуломжон Хурсандович – “Халқаро Пресс-клуб” нодавлат-нотижорат ташкилоти бош продюсери

Сулаймонов Асролжон Ғафурович – “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси масъул котиби

Тожиалиев Давронбек Рустамович – “ziyouz.uz” веб-сайти бош муҳаррири

Тўйчиева Доно Оқиловна – Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи корректори

Турсунов Зафар Рихсибоевич – “Radio Poytaxt” масъулияти чекланган жамияти бош муҳаррири

Умарова Наргиза Баҳодировна – “Ёшлар овози” газетаси бош муҳаррири ўринбосари

Шаропов Абдуллажон Турғунович – “Akademnashr NMM” нашриёти бош муҳаррири

Эрматов Азизжон Ғаниевич – Учкўприк тумани “Янги Фарғона” газетаси муҳаррири, Фарғона вилояти

Юнусов Баҳодир Махсутович – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази бош муҳаррири

Ҳасанов Ғолиб Матлабович – “Зарафшон” – “Самаркандский вестник” газеталари бош муҳаррири ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси Президенти                               Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2018 йил 27 июнь