Журналистика соҳасида “Олтин қалам” XIII Миллий мукофоти учун халқаро танловда қатнашиш истагида бўлган ҳамкасбларимиз диққатига!

Rukn: Tanlovlar, Yangiliklar

Танловда ўз номинациялари билан қатнашаётган халқаро ташкилотлар сафидан яна икки нуфузли тузилманинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари ўрин олди.

1. Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси “Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик ёритилган энг яхши материал учун” 2 нафар журналистни тақдирлаш ниятида.

2. Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси “Ўзбекистон парламенти фаолияти ёритилган энг яхши материал учун” мукофот таъсис этмоқда.

Бу мавзуларни ёритаётган журналистлар, янада фаолроқ бўлинг ва танловда иштирок этинг.

Ғолибларни жамоатчилик эътирофи ва қимматли совғалар кутмоқда.