“Йилнинг энг фаол журналисти” танлови ғолиблари

Rukn: Yangiliklar

Аббосова Лобар,

“Маҳалла” телерадиоканали катта муҳаррири

Фуқаролар йиғинларининг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва нуфузини янада ошириш, ижтимоий ҳимоя, вояга етмаганлар билан ишлаш, маҳаллада ёшларни спортга кенг жалб этиш мавзуларидаги эшиттиришлари учун

Бегниязова Қумар,

“Туркистон” – “Молодёж Узбекистана” газеталарининг Қорақалпоғистон Республикасидаги махсус мухбири

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини тарғиб этишдаги фаол фуқаролик позицияси, турли кўринишдаги ёт ғоялар моҳияти очиб берилган публицистик материаллари учун

Кенгбоев Жасур,

“Оила даврасида” газетаси бош муҳаррири ўринбосари

Маънавий-ижтимоий соҳалардаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти кенг ёритилган туркум мақолалари учун

Мадраҳимова Фотима,

ЎзЭОАВМА “Ижтимоий-сиёсий ток дастурлар тайёрлаш” лойиҳаси мухбири

Ёшларни гиёҳвандлик, ахлоқсизлик, четдан кириб келаётган ҳар хил зарарли таъсирлардан, “оммавий маданият” ниқоби остидаги таҳдид ва хатарлардан асраш, фарзандларимизнинг маънавий оламини юксалтириш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш борасидаги туркум материаллари учун

Мударисов Ильдар,

“Uzbekistan Today” газетаси масъул котиби вазифасини бажарувчи

Мустақилликнинг халқимиз тақдиридаги ўрни-аҳамияти, юртдошларимизнинг ислоҳотлар жараёнидаги фаол иштироки, янги тараққиёт босқичида Ҳаракатлар стратегияси моҳиятига бағишланган туркум материаллари учун

Ортиқхўжаева Гулбаҳор,

www.adolatnashr.uz сайти муҳаррири

Ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини оммалаштириш, интернет тармоғида миллий ўзбек адабиёти ютуқларини кенг тарғиб этишга қаратилган материаллари учун

Раҳмонқулов Улуғбек,

ЎзМТРК “Тошкент” телерадиоканали ДУК “Ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий дастурлар” бош муҳарририяти катта муҳаррири

Мамлакатимизни модернизациялаш ва янгилаш жараёнларининг бориши ҳамда юртимизда юз бераётган муҳим ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар моҳияти чуқур очиб берилган таҳлилий материаллари учун

Туленов Рустам,
“Нұрлы жол” газетаси мухбири

Республикада ҳукм сураётган тинчлик-тотувликни таъминлашда миллатлараро бағрикенглик тамойилининг қадр-қиммати акс эттирилган мақолалари учун

Турсунов Зафар,

“Пойтахт” радиоси бош муҳаррири

Халқимизнинг бой тарихий-маданий мероси, анъана ва қадриятларини тиклаш борасидаги кенг кўламли бунёдкорлик ишларига бағишланган эшиттиришлари учун

Шерматова Гулшан,

“Нуробод” газетаси бош муҳаррири вазифасини бажарувчи (Самарқанд вилояти)

Ижтимоий ҳаётимиздаги долзарб муаммолар ечимига, давлат идораларининг халқ билан мулоқот борасидаги фаолиятига бағишланган таҳлилий мақолалари учун

“Йилнинг энг фаол журналисти” танлови совриндорлари

Абдуллаева Ҳадия

“Менинг юртим” телеканали мухбири

Абдураҳмонов Санжар

“Келажак бунёдкори” газетаси бош муҳаррири ўринбосари (Жиззах вилояти)

Абдурахмонов Салим

“Ишонч” газетаси мухбири

Авезов Амрулло

“Овози тожик” газетасининг Бухоро вилоятидаги мухбири

Йўлдошев Ҳаким

“Жамият” газетаси фотомухбири

Жўраев Орифжон

“Наманган садоси” газетаси мухбири

Матчонова Интизор

Хоразм вилояти телерадиокомпанияси муҳаррири

Менглиев Ўктам

ЎзМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканали муҳаррири

Норматова Мафтуна

“Камолот” радиоси мухбири

Зиятов Аҳрор

“Марғилон ТВ” бош муҳаррири (Фарғона вилояти)

Раҳмонов Искандар

Меҳнат фахрийси

Раҳмонова Эльмира

ЎзМТРК Андижон вилояти телерадиокомпанияси махсус мухбири

Умирова Адиба

“Ҳуррият” газетаси бўлим муҳаррири

Шамсиддин Нодирбек Қамариддин ўғли

ЎзМТРК “Yoshlar teleradiokanali” телерадиоканали мухбири

Шуҳратов Жонибек

“Кармана овози” газетаси мухбири (Навоий вилояти)

Пойтахтимизда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди

Rukn: Yangiliklar

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида ҳаётимизнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар оммавий ахборот воситалари ходимларидан янада фаол, ҳозиржавоб, ташаббускор бўлишни, мамлакатимизда кечаётган янгиланиш жараёнларини чуқур таҳлил асосида ёритишни талаб этмоқда.

Рағбат – муваффақият калити

Rukn: Yangiliklar

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан тадбир ташкил этилди.