Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти ва ОАВ: ҳамкорлик, ютуқ ва муаммолар

Rukn: Yangiliklar

2016 йилнинг 9 ноябрь куни Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари ва амалиёт: ОАВнинг ролини ошириш истиқболлари” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатини Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Ў.Мирзаёров олиб борди.

Мактабгача таълим: ютуқ ва муаммолар журналистлар нигоҳида

Rukn: Yangiliklar

2016 йил 4 ноябрь куни Журналистларни кайта тайёрлаш маркази ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси хамкорлигида “Мактабгача таълим: бола ривожининг асосий омиллари” мавзуига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди. Тадбир «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури ва ЮНИСЕФнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси томонидан ишлаб чикилган “Она ва бола саломатлиги масалаларини ёритишда Ўзбекистон ОАВ салоҳиятини ошириш” лойихаси доирасида ташкил этилди. Семинарда Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятидаги мазкур йўналишга ихтисослашган журналистлар гуруҳи иштирок этдилар.