Журналист кадрлар тайёрлаш: таҳлил ва таклифлар

Rukn: Yangiliklar

j_31_05_2016

2016 йил 31 майда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “ОАВни малакали кадрлар билан таъминлаш масалалари” мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуман Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда мамлакатимизда журналистика соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, таҳририятлар ва журналист кадрлар тайёрловчи ўқув юртлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш истиқболлари, журналистларнинг ихтисослашуви борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳақида сўз юритилди.

“Энг фаол спорт журналисти” танловига марҳамат!

Rukn: Tanlovlar, Yangiliklar

Мамлакатимизда оммавий спортни янада ривожлантириш, унинг моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка атрофлича етказиш, бу борадаги тарғибот ва ташвиқот ишларини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ҳамкорликда “Энг фаол спорт журналисти” республика танловини ўтказади.

Аниқлик ва холислик – асосий мезон

Rukn: Yangiliklar

Навоийда “Ҳаёт ҳақиқатини акс эттиришда журналист позицияси: ютуқ, тажриба ва истиқболдаги вазифалар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Жамоатчилик назорати ОАВ эътиборида

Rukn: Yangiliklar

m_24_05_2016_01

Самарқандда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури ижросини назорат қилишда ОАВнинг ўрни ва роли» мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. Давлат дастури ижросини назорат қилишда оммавий ахборот воситалари ходимларининг роли нималарда кўринади, дастур ижросини ёритишда қайси жиҳатларга аҳамият берилиши керак? Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзоси Н.Раббимова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Пардаев ўз сўзи давомида шу масалаларга тўхталиб ўтди.

Журналистлар учун видеоконференция

Rukn: Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун видеоконференция ўтказилди. Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан журналистлар иштирок этди.

“Йилнинг энг фаол ёш журналисти” танлови

Rukn: Tanlovlar, Yangiliklar

Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ёш журналистларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш, уларнинг ижодий фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган “Йилнинг энг фаол ёш журналисти” республика танловини эълон қилади.

Очиқлик ва холислик – бош мезон

Rukn: Yangiliklar

Фарғонада Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлимлари, вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси ҳамкорлигида “Ҳаёт ҳақиқатини акс эттиришда журналист позицияси: ютуқ, тажриба ва истиқболдаги вазифалар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давлат дастури ва оммавий ахборот воситалари

Rukn: Yangiliklar

Пойтахтимизда «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда оммавий ахборот воситаларининг ўрнига бағишланган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Жамоатчилик назорати, ОАВ фаоллиги, медиаконвергенция ва бошқалар ҳақида…

Rukn: Yangiliklar

jur_18_05_2016_03

2016 йилнинг 17 май куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Жамоатчилик назоратини ўрнатишда ОАВнинг роли ва иштироки” мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан ташкил этилган тадбирда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати самарадорлигини ошириш борасидаги ролини кучайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Оммавий ахборот воситалари ва жамият

Rukn: Yangiliklar

Қаршида “Ҳаёт ҳақиқатини акс эттиришда журналист позицияси: ютуқ, тажриба ва истиқболдаги вазифалар” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.