Сиёсий модернизация жараёни ОАВ нигоҳида

Rukn: Yangiliklar

2014 йилнинг 29 май куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Сиёсий модернизация жараёнларида ОАВ олдида турган муҳим вазифалар” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси уюшмаси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Миллий телерадиокомпания ва “Туркистон-пресс” нодавлат ахборот агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этган тадбирда мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий модернизация жараёнида ОАВ масъулиятини ошириш, уларнинг давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини таъминлаш, ҳокимият ва жамоатчилик ўртасида мустаҳкам алоқа ўрнатиш борасидаги ролини кучайтириш, шу билан бирга, сиёсий модернизация жараёнларида тобора муҳим аҳамият касб этиб бораётган замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан давлат ва жамият қурилиши тизимида кенг фойдаланиш масалалари ҳақида атрофлича сўз юритилдди.

Инсон азиз, хотира муқаддас

Rukn: Yangiliklar

9may_6_05_20141

9 май – Хотира ва Қадрлаш куни. Бу сана халқимизнинг азалий қадриятларини улуғлаш, ўтганларнинг хайрли ишлари ва жасоратини ёдга олиш, ер юзида тинчлик ва барқарорликка муносиб ҳисса қўшган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига, мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида самарали фаолият олиб борган, ўсиб келаётган ёш авлод тарбиясида муҳим ўрин тутаётган нуронийларга хурмат-эхтиром кўрсатиш айёми сифатида ҳаётимиздан ўрин олган.

Изланиш ва масъулият самараси

Rukn: Yangiliklar

“Олтин қалам” IX Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиб ва совриндорлари тақдирланди

Журналистика соҳасида “Олтин қалам” IХ Миллий мукофоти халқаро танлови ғолиблари ва совриндорлари

Rukn: Tanlovlar, Yangiliklar