Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси 10 ёшда!

Rukn: Yangiliklar

journalist_27_03_2014_3

Бундан 10 йил аввал ҳудди шу куни, 2004 йил 26 мартда мамлакатимиз медиамуҳитида катта воқеа юз берди: Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ташкил топди. Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда “тақдир-қисмати доим халқ билан боғланган, ҳаётнинг энг қайноқ, энг оғир, хал қилувчи жабҳаларида бўлиб, эл-юртнинг қувонч ва ташвишлари, умид ва интилишларини чуқур ҳис қиладиган ва ифода этадиган ноёб касб эгалари” эл-юрт манфаати йўлида эмин-эркин, холис ва ҳаққоний ижод қилишни қўллаб-қувватлайдиган, ўз манфаатларини ҳимоя этадиган, бошларини қовуштирадиган нодавлат ижодий ташкилотга эга бўлдилар.

“Соғлом бола йили” давлат дастури ижросини таъминлашда ОАВнинг ўрни

Rukn: Yangiliklar

oav_25_03_2014

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали йиғилишда таъкидлаганидек, “ҳар қайси ота-она ўз боласининг соғлом ва баркамол, ақл-заковатли, бахтли бўлишини истайди. Шундай фарзандни вояга етказиш, унинг ҳаётда муносиб ўрин эгаллашига эришиш – ота-онанинг энг улуғ, энг муқаддас орзуси”. Бунинг учун мамлакатимизда мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб кенг кўламли саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. 2014 йилнинг ”Соғлом бола йили” деб эълон қилингани бу ҳайрли ишларнинг мантиқий давоми бўлди.

Ноширлик ва матбаа соҳаси истиқболлари

Rukn: Yangiliklar

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида оммавий ахборот воситалари, нашриёт ва матбаа корхоналари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси “Йилнинг энг фаол журналисти – 2013″ танловини эълон қилади

Rukn: Tanlovlar, Yangiliklar

Ҳурматли ҳамкасблар!

Ўтган 2013 йилда мамлакатимиз ўзи танлаб олган ва оғишмай илгарилаб бораётган тараққиёт йўлидан яна бир довон ошди. Мустақиллик деб аталган бебаҳо неъмат, халқимизнинг фидокорона меҳнати, унинг тобора юксалиб бораётган тафаккури, эртанги кунга бўлган ишончи, эзгу орзу-интилишлари маҳсули бўлган ютуқ ва муваффақиятларимиз жаҳон ҳамжамияти томонидан янада кенг эътироф этилди.