Журналистика соҳасида “Олтин қалам” VIII Миллий мукофоти

Rukn: Tanlovlar, Yangiliklar

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро маркази билан ҳамкорликда миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, ОАВ ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни шакллантириш мақсадида “Олтин қалам” VIII Миллий мукофоти учун халқаро танловни ўтказади.

«Олтин қалам» VIII Миллий мукофоти учун халқаро танлов старт олди

Rukn: Tanlovlar, Yangiliklar

2013 йил 22 январда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида журналистика соҳасида “Олтин қалам” VIII Миллий мукофоти учун халқаро танловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг йиғилиши бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишлаб таъсис этилган танлов Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ҳамда Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро маркази томонидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Электрон ОАВ миллий ассоциацияси, Мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, “Uzreport” ахборот агентлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, ОАВ ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни шакллантириш мақсадида ўтказиб келинмоқда.