Ўзбекистон босма Оммавий ахборот воситалари салоҳияти юксалмоқда

Rukn: Yangiliklar

Тошкентда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти томонидан ахборот соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида миллий босма оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш тенденцияларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда мамлакатимиз ҳудудий босма оммавий ахборот воситаларининг бугунги аҳволини мониторинг қилиш ва текшириш натижалари муҳокама қилинди.

Журналистлар учун семинар

Rukn: Yangiliklar

Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан “Оила институтининг долзарб масалаларини ёритишда оммавий ахборот воситаларининг роли” мавзуида ўқув-семинар ташкил этилди.

Журналистлар тажриба алмашди

Rukn: Yangiliklar

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш жараёнида оммавий ахборот воситалари соҳасини замон талаблари асосида ислоҳ қилиш, журналистларнинг эркин ва самарали фаолият юритиши учун барча зарур шарт-шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

ОАВ фаолияти - жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг муҳим бўғини

Rukn: Yangiliklar

Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан ташкил этилган “Жамоатчилик назоратини амалга оширишда ОАВнинг роли” мавзуидаги давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатини Ижодий уюшма бошқаруви раиси Ш.Ғуломов очиб, фуқаролик жамиятини шакллантиришни фуқароларнинг фаоллиги, давлат бошқарувидаги иштирокисиз тасаввур этиб бўлмаслигини таъкидлади.Бу жараёнда эса “тўртинчи ҳокимият” мақомини олган оммавий ахборот воситалари фаолияти алоҳида ўрин тутади. Айнан ОАВ орқали фуқаролар мамлакатда қандай қарор ва дастурлар қабул қилинаётганини, уларнинг қай йўсинда бажарилаётганлигини, масъул ва мансабдор шахслар ўз вазифаларини нечоғли адо этаётганлигини билиб, керак бўлса, бу жараёнларга ўз муносабатларини билдиришлари мумкин бўлади.