Парламент ва жамоат назоратини таъминлашда ОАВнинг ролини кучайтиришга қаратилган ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришнинг долзарб масалалари

Rukn: Yangiliklar

Жорий йилнинг 17 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари Қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан “Парламент ва жамоат назоратини таъминлашда ОАВнинг ролини кучайтиришга қаратилган ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришнинг долзарб масалалари” мавзуида матбуот конференцияси ташкил этилди. Ўзбекистон Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган анжуманда Қонунчилик палатаси депутатлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар, ҳуқуқшунослар, экспертлар, Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика ва Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультети талабалари иштирок этишди.