Prezident Islom Karimovning Navro‘z bayramiga bag‘ishlangan tantanali marosimdagi tabrik so‘zi

Rukn: Yangiliklar

navruzsl_22_03_2012

Assalomu alaykum, aziz vatandoshlar!

Muhtaram mehmonlar!

Tabiat uyg‘onib, bahor nafasi tobora kuchayib, ona zaminimiz yashil libosga burkanib borayotgan shu yorug‘ va munavvar kunlarda siz azizlarni, sizlarning timsolingizda butun O‘zbekiston xalqini yurtimizga kirib kelayotgan Navro‘zi olam – yangilanish va yasharish bayrami bilan chin qalbimdan muborakbod etishdan baxtiyorman.

Bunyodkorlik, yangilanish va mehr-muruvvat ayyomi

Rukn: Yangiliklar

navr_22_03_2012

Alisher Navoiy nomidagi O‘zbekiston Milliy bog‘ida bo‘lib o‘tgan Navro‘z bayrami tantanalaridan reportaj.

Матбуот эзгу ишлардан қувват олади

Rukn: Yangiliklar

Фарғона шаҳрида мамлакатимиз Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда оммавий ахборот воситалари олдида турган долзарб вазифалар” мавзуида минтақавий конференция бўлиб ўтди. Унда Қонунчилик палатаси депутатлари, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари оммавий ахборот воситалари раҳбарлари, етакчи ижодий ходимлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Журналистларни тайёрлаш: тажриба ва амалиёт

Rukn: Yangiliklar

2012 йилнинг 7 март куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Журналистика соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш борасидаги устувор вазифалар, тажриба ва амалиёт” мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуман Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда мамлакатимизда журналистика соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, хусусан, Президентимизнинг 2011 йил 14 январдаги Фармойиши билан тасдиқланган Концепциянинг ахборот соҳасини қайта шакллантириш ҳамда сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш жабҳасида амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги Дастурида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши, таҳририятлар ва журналист кадрлар тайёрловчи ўқув юртлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш истиқболлари, журналистларнинг ихтисослашуви борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳақида сўз юритилди.