Танлов давом этади. “Наврўз – боқий байрам”

Rukn: Tanlovlar, Yangiliklar

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Халқаро “Наврўз” хайрия жамғармаси билан ҳамкорликда халқимизга хос бўлган меҳр-оқибат, қадр-қиммат, хайр-саховат каби фазилатларни, шунингдек, бағрикенглик, ҳамжихатлик, аҳиллиқ, ўзаро ҳурмат сингари миллий қадриятларимизни фуқаролар, айниқса, ёшлар онгу шуурига чуқурроқ сингдиришда ОАВнинг ролини кучайтириш, журналистларнинг фаоллигини ошириш ҳамда уларда янги ижодий ёндошувларни шакллантиришни рағбатлантириш мақсадида “Наврўз – боқий байрам” танловини ўтказади.

Журналистика соҳасида “Олтин қалам” IV миллий мукофоти

Rukn: Tanlovlar, Yangiliklar

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро маркази билан ҳамкорликда миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, ОАВ ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндошувларни шакллантириш мақсадида “Олтин қалам” IV Миллий мукофоти учун халқаро танловини ўтказади.