Диққат, танлов! “Навруз – боқий байрам”

Rukn: Tanlovlar, Yangiliklar

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Халқаро “Наврўз” хайрия жамғармаси билан ҳамкорликда халқимизга хос бўлган меҳр-оқибат, қадр-қиммат, хайр-саховат каби фазилатларни, шунингдек, бағрикенглик, ҳамжихатлик, аҳиллиқ, ўзаро ҳурмат сингари миллий қадриятларимизни фуқаролар, айниқса, ёшлар онгу шуурига чуқурроқ сингдиришда ОАВнинг ролини кучайтириш, журналистларнинг фаоллигини ошириш ҳамда уларда янги ижодий ёндошувларни шакллантиришни рағбатлантириш мақсадида “Наврўз – боқий байрам” танловини эълон қилади.

Диққат, танлов! “Йилнинг энг фаол журналисти - 2008”

Rukn: Yangiliklar

Азиз ҳамкасблар! Ўзбекистонда “Ёшлар йили” деб номланган 2008 йил ҳам энди тарихга айланди. Ўтган йили мамлакатимизни изчил тараққий эттириш ва модернизация қилиш, бошланган ислоҳот ва ўзгаришларни давом эттириш ва чуқурлаштириш, иқтисодиётни босқичма-босқич ривожлантириш ва халқимизнинг ҳаёт даражасини юксалтириш, жамиятимизни демократлаштириш ва янгилаш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш йўлида жуда катта бунёдкорлик ва хайрия ишлари амалга оширилди.