Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди
“Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда ННТларнинг инновацион лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш” мавзусида давлат грантлари ажратиш учун танлов
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди
“Хорижий ва маҳаллий ОАВда юксак ҳуқуқий тафаккурни, инсон ҳуқуқлари маданиятини, жамоатчилик назоратининг инновацион шакл ва механизмларини кенг тарғиб этиш” мавзусида давлат грантлари ажратиш учун танлов
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Танловда ўз номинациялари билан қатнашаётган халқаро ташкилотлар сафидан яна икки нуфузли тузилманинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари ўрин олди.
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун кенг шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий мушоҳада ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни шакллантириш ва рағбатлантириш мақсадида “Олтин қалам” ХIII миллий мукофоти учун халқаро танловни ўтказади.
Ўзбекистон Республикаси Олий судида суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар оммавий ахборот воситаларида ёритилиши бўйича «Адолат – қонун устуворлигида» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда журналистлар, судья ва суд ходимлари, ёш ҳуқуқшунослар қатнашди.
Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Журналистлар ижодий уюшмаси, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, Миллий телерадиокомпания, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Бадиий академия, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ҳамда Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма олти йиллигига бағишланган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий танловини эълон қилади.
Журналистика соҳасида Бош миллий мукофот
«Тафаккур» журнали таҳририяти - Бош муҳаррир Эркин Аъзамов
Истиқлол йилларида мамлакатимиз ижтимоий-маънавий ҳаётида юз берган улкан янгиланишларни жамоатчиликка кенг тарғиб этган туркум материаллари учун
Пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида “Олтин қалам” XII Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Миллий матбуот марказида “Армия – юртимиз тинчлиги ва осойишталиги рамзи” республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 25 йиллигига бағишланган ушбу танлов Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, Мудофаа вазирлиги ва Миллий телерадиокомпания билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, ОАВ ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий мушоҳада ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни шакллантириш мақсадида “Олтин қалам” ХII Миллий мукофоти учун халқаро танловни ўтказади.