Уюшма журналист аёлларни рағбатлантирди

2019-03-11T07:03:37+00:007 Mart, 2019|Умумий янгиликлар|

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва  “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамкорлигида Аёлнинг оиладаги мавқеини оширишда оммавий ахборот воситаларининг маъсулияти” мавзуида давра суҳбати  ташкил этилди.

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида ўтказилган ушбу мулоқотга мамлакатимиз оммавий ахборот воситаларида меҳнат қилаётган фаол ва фидойи журналист хотин-қизлар таклиф этилди.

Давра суҳбатида  Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси раиси  С.Ҳакимов, «Оила» илмий-амалий маркази директори, Сенатор Дилором Тошмуҳамедова, Уюшма қошидаги Журналист аёллар кенгаши раиси Феруза Одилова ва бошқалар юртимизда аёллар фаоллигини ошириш, оила институтини шакллантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилгани, жамиятимизда хотин-қизларимиизнинг тутган ўрни, оналар ва болалар саломатлигини янада мустаҳкамлаш бўйича муайян ишлар амалга оширилаётгани,  қатор ютуқларга эришилаётгани, бу жараёнларни ёритишда  оммавий ахборот воситалари алоҳида ўрин тутишини таъкидладилар.

Шунингдек, сўзга чиққанлар журналистларнинг аёлнинг оиладаги ўрни, бола таълим-тарбиясидаги ҳиссаси ҳақидаги мақола, телекўрсатув ва радиоэшиттиришлари сифатини янада ошириш борасида марказ мутахассислари  билан  яқиндан ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этишини эътироф этдилар.  Ушбу йўналишда ихтисослашган ижодкорлар билимини ошириш, ахборот манбаларидан тўғри фойдаланиш, аёллар ва оила мавзусини ОАВда ёритишда этика меъёрларига риоя этиш юзасидан таклиф-тавсиялар билдирилди.

Тадбир доирасида нафосат ва гўзаллик байрами муносабати билан фаол журналист хотин-қизларга уюшманинг эсдалик совғалари топширилди.

Шарҳ қолдириш