Уюшма вилоят бўлими фаолиятига чизгилар

2019-08-12T11:49:25+00:0011 Iyul, 2019|Сурхондарё вил.|

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги “Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори асосида Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси фаолияти тубдан ўзгарди. Хусусан, Уюшманинг Сурхондарё вилоят бўлими фаолиятида ҳам янги босқич бошланганини таъкидлаш жоиз.

2014 йилдан то 2018 йилгача вилоят бўлими томонидан жамоатчилик асосида қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан 2014 йилда 10 дан ортиқ давра суҳбати, 5 та ижодий учрашувлар ташкил қилинди. Журналистлар орасида “Энг улуғ, энг азиз” вилоят кўрик-танловини ўтказилди. Ундан 30 нафарга яқин журналист қатнашди. 27 августда 6 нафар журналист уюшма томонидан тақдирланди.  2015 йилдан кейин бу кўрсаткичлар тобора ортиб борди. 2015-2018 йиллар оралиғида 30 дан ортиқ давра суҳбати, 35 та  семинарлар,  40 дан ортиқ  ижодий учрашувлар ташкил қилиндиган.

Ўтган йилдан бошлаб эса  яна бир яхши анъана йўлга қўйилди. Яъни узоқ йиллар давомида фаолият олиб борган кекса журналистларимиз холидан доимий хабар олиб турибмиз. 2018 йилда 14 нафар фахрийларимиз холидан хабар олган бўлсак, бу йилнинг олти ойи ҳисобида 4  нафар журналистлармиз холидан хабар олинди.

Уюшма тавсияси асосида эса ўз меҳнаткашлиги билан ўрнак бўлган заҳматкаш журналистимиз “Сурхон тонги” масъул котиби Усмонали Норматов “Шуҳрат” медали билан тақдирланди. “Термиз оқшоми” газетаси мухбири Эркин  Норсафар “Йилнинг фаол журналисти ” танловида ғолиб бўлди. Ишонамизки бу каби ютуқлар янада бардавом бўлади.

Уюшма қошида ташкил этилган “Ёш журналист” тўгарагида 30 дан зиёд иқтидор эгалари журналистика сирларини ўрганишди. Бугунги кунда улар орасидан блоггерлар, партияда матбуот хизмати раҳбари сифатида фаолият олиб бораётган ёшлар борлиги қувонарли.

Мастура ҲАМРОЕВА,

Ўзбекисон Журналистлари ижодий уюшмаси

Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси