Уюшма раиси ЕХҲТ миссияси  вакили  билан учрашди

2019-12-03T09:58:14+00:003 Dekabr, 2019|Умумий янгиликлар|

2019 йил 22 декабрда Ўзбекистон Республикаси  Парламенти  қуйи палатасига ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига бўлиб ўтадиган  сайловларни  кузатиш ва мониторинг қилиш учун  қатор нуфузли халқаро ташкилотлар ва хорижий  мамлакатлар вакиллари   мамлакатимизга ташриф  буюрмоқда. Хусусан  Европада Хавфсизлик ва  Ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси миссияси ҳам  айни кунларда юртимизда  сайловга тайёргарлик  ишлари билан танишмоқда.

Бугун, 3 декабрь куни  Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Саъдулла Ҳакимов мазкур миссия  аъзоси,  оммавий ахборот воситалари бўйича мутахассис Амироуч Неджаани қабул қилди.

Самимий руҳда ўтган  суҳбат чоғида  меҳмон   мамлакатимизда  сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш  борасида олиб борилаётган ишлар, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, уюшма фаолияти  билан таништирилди. Ўзбек журналистлари фаолияти,  уларга яратилган  имкониятлар ҳақида сўз юритилди, жумладан  журналистика соҳасидаги “Олтин қалам” Миллий мукофоти учун  халқаро  танлов, танловда  халқаро  ташкилотлар ва ҳорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари ҳам ўз номинациялари билан иштирок этаётганлари ҳақида маълумот берилди. Қайд этилганидек, улар орасида ЕХҲТ ҳам бўлиб, бу ташкилотнинг мамлакатимиздаги  ваколатхонаси  2014 йилдан бери  танловда фаол қатнашмоқда, шу вақтга қадар  10 дан ортиқ журналистлар  ташкилот  мукофоти билан тақдирлангани бунинг далилидир. Меҳмон бу маълумотларни  катта эътибор билан тинглади,  танлов  ғолиблари учун   топшириладиган  статуэткага  юқори  баҳо берди.

Амироуч Неджаани, ёшларнинг билим-кўникмаларини ошириш борасида олиб борилаётган  саъй-ҳаракатлар,   жорий йил ёзда қабул қилинган  Ўзбекистон Журналистлари касб этикаси кодекси, унинг  доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳам қизиқтирди  ва бу борадаги саволларига  тўлиқ жавоб олди.

Амироуч Неджаа  касби бўйича  журналист,  бундан аввал  ОАВда фаолият олиб борган.