Уюшма мутахассисига ҳокимликнинг эсдалик совғаси топширилди

2019-08-12T11:50:13+00:0028 Iyun, 2019|Сурхондарё вил.|

27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Термиз шаҳрида ижодкорлар учун байрам танталари бўлиб ўтди.

Байрам тадбири Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиш маросими билан бошланди. Ундан сўнг журналистлар Zuf texteli” масъулияти чекланган жамиятига медиа-турда бўлишди. Қалам аҳли корхонада яратилган шарт-шароитлар, хусусан, янги бунёд этилган замонавий цехлар, омборхона ва маъмурий хоналар, Германия, Италия, Туркиядан келтириб ўрнатилган замонавий тикувчилик дастгоҳларининг ишлатилиши билан танишдилар. Бу ерда меҳнат қилаётган тикувчилар билан суҳбатлашишди.

Шундан сўнг соҳа ходимлари ва фахрийлари учун Санъат саройида байрам тадбири ташкил этилди. Унда сўзга чиққан Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов жамиятда оммавий ахборот воситаларининг ролини янада кучайтириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, кадрлар салоҳиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб, фидойи касб эгаларини байрам билан қутлади.

Тадбирда вилоятда рўй бераётган ўзгариш ва янгиланишларни кенг жамоатчиликка етказиш йўлида жонкуярлик ва жонбозлик кўрсатиб келаётган соҳа ходимларидан бир гуруҳи  тақдирланди. Қувонарлиси улар орасида уюшамининг вилоят бўлими мутахассиси Мастура Ҳамроевага ҳам ҳокимлик эсдалик совғаси берилди.

Шунингдек, байрам иштирокчилари учун Манон Уйғур номидаги вилоят мусиқали театри жамоаси томонидан “Жуфт лайлаклар” спектакли намойиш этилди.

“Афруз” тантаналар саройида эса соҳа ходимлари учун байрам базм ташкил этилди.