Ҳудудий бўлимлар2018-12-14T04:13:18+00:00

Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг ҳудудий бўлимлари ишлаб турибди. Ҳар бир бўлимда уч штат-бирлиги асосида раис, мутахассис ва ҳисобчи фаолияти йўлга қўйилган.

Шу ўринда таъкидлаш жоиз, шу пайтгача – 2018 йилнинг 1 январигача ҳудудий бўлимлар раис ва ходимлари жамоатчилик асосида ишлаган. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 10 августдаги “Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича амалга оширилган ишлар доирасида Уюшма вилоят бўлимлари учун шатат-бирлиги ажратилди. Ҳудудий бўлимлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан, бошқача айтганда, Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш  “Илҳом” жамоат фондига ажратиладиган бюджет маблағлари (субсидия) ҳисобидан қопланадиган бўлди.

Вилоятларда ҳокимликларга тегишли бинолардан Уюшма вилоят бўлимлари учун хоналар ажратилган. “Илҳом”  жамоат фонди вилоят бўлимларига мебеллар харид қилиш учун маблағ йўналтирган, ҳар бир бўлим хоналари замонавий мебиллар, компьютер техникалари билан жиҳозланган.