Тарихи2018-12-18T01:09:11+00:00

Уюшма тарихи

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси 1957 йил август ойида фаолият бошлаган.

Уюшмага 1957-1962 йиллари Иброҳим Раҳим, 1962-1987 йиллари Зиёт Есенбаев, 1987-1988 йиллари Собир Қурбонов, 1988-1991 йиллари Аҳмаджон Мухторов, 1991-1996 йиллари Лутфулла Кабиров раислик қилган.

1996 йил Уюшма негизида Ўзбекистон Оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий-сиёсий жамғармаси ташкил этилган. Унга 1997-2004 йиллари Хуршид Дўстмуҳаммад (Аҳмаджон Мелибоев ва Аҳмад Аъзам жамоатчилик асосида) ҳамраислик қилган.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси 2004 йил 26 март куни Тошкентда ўтказилган таъсис конференциясида қайта тузилган. Уюшмага 2004-2014 йиллари Шерзод Ғуломов, сўнгра Иброҳим Ҳалимбеков раислик қилган. 2016 йилнинг март ойидан декабргача Ўктам Мирзаёр уюшма раиси вазифасини бажариб келган. 2016 йилдан бери Уюшмага Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Саъдулла Ҳакимов раислик қилмоқда.