Туризм салоҳиятини энг яхши ёритган журналистлар тақдирланди

2019-07-14T04:05:11+00:0011 Aprel, 2019|Самарқанд вил.|

Вилоят Матбуот уйида биринчи бор ташкил этилган “Самарқанд туризм салоҳиятини энг яхши ёритган журналист” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Танлов Уюшманинг вилоят бўлими, “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти, “Zarnews.uz” сайти ҳамда “Ипак Йўли” туризм халқаро университети ҳамкорлигида ташкил этилди.

“Самарқанд туризм салоҳиятини энг яхши ёритган журналист” танловида Ғайрат Йўлдошев биринчи, Каримберди Тўрамуродов иккинчи, Аслиддин Мустафоев эса учинчи ўринга лойиқ топилди. Ғолибларга диплом ва совғалар топширилди.

Тадбирда сўзга чиққан журналистлар жамиятдаги муаммоли масалаларни кенг ёритган  қалам аҳлини рағбатлантириш мақсадида вилоятда  алоҳида танлов таъсис этишни илгари сурдилар.

Ҳусан ЭЛТОЕВ,

Уюшманинг вилоят бўлими мутахассиси.

Шарҳ қолдириш