Таниқли адиб ва журналист Шойим Бўтаев 60 ёшда!

2019-07-14T00:42:20+00:0020 Iyun, 2019|Қутловлар, Умумий янгиликлар|

Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси таниқли  адиб ва журналист «Дўстлик» ордени соҳиби, «Халқ сўзи» газетаси шарҳловчиси   Шойим Бўтаевни  60 йиллиги  билан самимий муборакбод этади.

Шойим Бўтаев 1959 йил 20 июнда Тожикистон Республикаси Ўратепа тумани, Майдонча қишлоғида туғилган. Маълумоти олий. 1982 йилда Хўжанд Давлат педагогика институтининг тарих-филология факультетини тугатган.

Унинг илк қиссаси — «Сирли юлдузлар» 1984 йилда чоп этилган. Шундан сўнг ёзувчининг «Дунёнинг сарҳисоби бор» (1988 й.), «Энди бари бошқача» (1990 й.), «Шамол ўйини» (1995 й.), «Кунботардаги боғ» (1997 й.), «Ҳаёт» (2000 й.), «Кўчада қолган овоз» (2005 й.) каби қисса ва ҳикоялардан иборат тўпламлари нашр этилган. «Қўрғонланган ой» (1996 й.), «Шох» (2007 й.) каби романлар ва қатор телесериаллар муаллифи.

2001 йилда давлатимиз томонидан «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.

Шарҳ қолдириш