Тайинлов. Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаментига мудир тайинланди

2019-11-12T09:47:59+00:0012 Noyabr, 2019|Умумий янгиликлар|

Абдугаппор Каримжонович Киргизбаев Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаментининг мудири этиб тайинланди. 

Эслатиб ўтамиз, Департамент Президентнинг 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-5850-сон Фармонига асосан ташкил этилган. Давлат тилини ривожлантириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторингни амалга ошириш, ушбу соҳада жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этиш Департаментнинг асосий вазифаларидан саналади.

Абдугаппор Киргизбаев шу пайтгача Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати эди.

 

Манба:ЎзА