Олтин қалам2019-02-05T10:36:57+00:00

Журналистика соҳасидаги “Олтин қалам” Миллий мукофоти бўйича ташкилий қўмитанинг 2018 йил 15 февралдаги йиғилиши қарори билан “Тасдиқланган”

ЖУРНАЛИСТИКА СОҲАСИДА
ОЛТИН ҚАЛАМ ХIII МИЛЛИЙ МУКОФОТИ
НИЗОМИ

Журналистика соҳасида “Олтин қалам” Миллий мукофоти миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, ОАВ ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни шакллантириш ва рағбатлантириш мақсадида ўтказиб келинмоқда.

БМТ Бош ассамблеяси 1993 йил 20 декабрда 3 майни Жаҳон Матбуот эркинлиги куни деб эълон қилиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу сана 1991 йил айни 3 майда Виндхук декларацияси (Намибия) қабул қилингани учун танланган. Байрамнинг асосий тадбири ЮНЕСКОнинг эркин матбуот ишига қўшган ҳиссаси учун Бутунжаҳон мукофоти топширилишига бағишланади.

Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари – мамлакатни модернизациялаш, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар жараёнининг ажралмас қисми, республикада фуқаролик жамияти барпо этишнинг энг муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази 2005 йили Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан танлов ўтказиш ташаббуси билан чиқдилар.

Миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, ОАВ ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни шакллантириш ва рағбатлантириш мақсадида миллий журналистика ривожига ҳисса қўшиш учун Жаҳон матбуот эркинлиги кунига бағишланган “Олтин қалам” Миллий мукофоти таъсис этилди.

Танлов ҳар йили ўтказилади. Унинг натижалари 3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги куни эълон қилинади.

Танлов журналистиканинг тўрт йўналиши – телевидение, радио, босма ОАВ, интернет-журналистика йўналишларида ўтади. Танловда оммавий ахборот воситалари, ижодий уюшмалар, нодавлат журналистик тузилмалар жамоалари, давлат ва нодавлат ташкилотларнинг матбуот хизматлари, шунингдек, эркин ва хорижий журналистлар  иштирок этишлари мумкин.

“Олтин қалам” ХIII Миллий мукофоти учун халқаро танловни ўтказиш, унинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш сарф-ҳаражатлари Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш “Илҳом” жамоат фонди маблағлари, шунингдек, республика ва халқаро ташкилотлар томонидан ажратиладиган ҳомийлик ва ҳайрия маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.

  1. «ОЛТИН ҚАЛАМ» КЎКРАК НИШОНИ ТАСВИРИ

«Олтин қалам» кўкрак нишони «Рондо» кўринишидаги перо шаклига эга бўлиб, унинг учи юқорига кўтарилган. Нишон чап томонга тақилади.

Нишон олтин қопланган кумушдан тайёрланади.

  1. ТАНЛОВ ШАРТЛАРИ ВА ҒОЛИБЛАРНИ ТАҚДИРЛАШ

2.1. Танловда йил давомида (ўтган йилнинг 31 мартидан жорий йилнинг 31 мартигача) газета ва журналларда, интернет-сайтларда чоп этилган, радио ва телевидение эфирига узатилган материаллар кўриб чиқилади.

  • Ғолиблар учун қуйидаги мукофотлар таъсис этилади:

Журналистика соҳасида Бош Миллий мукофот

Ғолиб махсус диплом, “Олтин қалам” кўкрак нишони, статуэткаси ва Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 200 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.

Асосий мукофотлар:

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (телевидение – 1-, 2-, 3-ўринлар);

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (радио – 1-, 2-, 3-ўринлар);

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (босма ОАВ – 1-, 2-, 3-ўринлар);

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (интернет-журналистика – 1-, 2-, 3-ўринлар).

Биринчи ўринни олган ғолиблар диплом, “Олтин қалам” кўкрак нишони, статуэткаси ва энг кам иш ҳақининг 160 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланадилар.

Иккинчи ўринни олган ғолиблар диплом, “Олтин қалам” кўкрак нишони, статуэткаси ва энг кам иш ҳақининг 140 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланадилар.

Учинчи ўринни олган ғолиблар диплом, “Олтин қалам” кўкрак нишони, статуэткаси ва энг кам иш ҳақининг 120 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланадилар.

Рағбатлантирувчи мукофотлар доирасидаги номинациялар:

ОАВда китобхонлик маданияти тарғиб қилинган энг яхши материал учун;

чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун;

энг яхши фоторепортаж;

энг яхши матбуот хизмати.

Мазкур номинациялар ғолиблари диплом, “Олтин қалам” статуэткаси ва энг кам иш ҳақининг 50 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланадилар.

Қатор халқаро ва чет эл ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари ва республиканинг жамоат ташкилотлари ҳам ўз рағбатлантирувчи мукофотларини таъсис этганлар.

2.3. Танловга матбуот, телерадиоканал ва интернет сайтларида эълон қилинган материаллар тақдим этилади (ишлар сони 5 тадан кам бўлмаслиги шарт).

Босма ОАВ ва интернет-журналистика учун:

– Матбуот ва интернет материаллари асл нусхада ёки кўчирма нусхада тақдим этилиши лозим.

Телесюжетлар (видеоматериал) учун:

– видеоматериаллар 3 дақиқадан 30 дақиқагача бўлиши керак.

– материаллар СD ва DVD дискларга ёзилиб, имкон қадар рангли форматда, аннотацияси билан бирга  тақдим этилиши лозим;

Радиосюжетлар учун (аудиоматериаллар):

– материаллар 5 дақиқадан 30 дақиқагача давомийликда бўлиши лозим.

– материаллар СD ва DVD дискларга ёзилиб, аннотацияси билан бирга тақдим этилиши лозим.

  • Материалларга муаллиф ҳақидаги маълумотлар қуйидаги шаклда илова қилинади:

– Ф.И.О., профессионал фаолияти ҳақида қисқача маълумот (объективка);

– манзил, алоқа учун телефон;

– паспорт нусхаси.

  1. ТАНЛОВНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

Танлов иштирокчиларининг ишлари етакчи журналистлар, жамоат ташкилотлари, фондлар вакиллари, халқаро ва миллий экспертлардан иборат ҳолда шакллантириладиган танлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилади.

Танловга тақдим этилган ҳар бир материал қуйидаги мезонлар асосида беш баллик тизим бўйича баҳоланади: мавзунинг ижтимоий аҳамияти; журналистнинг фуқаролик позицияси; танқидий-таҳлилий мушоҳада; сўзга масъулият ва ифода маҳорати; ижодий фаолиятга янгича ёндашув.

Ташкилий қўмита фаолияти доимий асосда йўлга қўйилади. Унинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

– танловнинг моддий-техник  таъминоти;

– танлов қатнашчиларининг ҳужжатлари ва материалларини қабул қилиш;

– ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимини ташкил этиш.

Танлов ҳайъати  ташкилий қўмита томонидан шакллантирилади.

Танлов натижалари оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Тантанали тақдирлаш маросими ҳар йили 3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги куни ўтказилади.

Мукофот бир шахсга такроран берилмайди.

Танлов ғолиблари
Танлов низоми