Йилнинг энг фаол журналисти2018-12-20T10:19:47+00:00

Йилнинг энг фаол журналисти

No Content Available

“Йилнинг фаол журналисти”
танлови  ташкилий қўмитасининг
2017 йил 16 майдаги йиғилишида 

                                          ТАСДИҚЛАНГАН

__________________________

“ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ ЖУРНАЛИСТИ” танлови

Н  И  З  О  М  И

27 июнь – мамлакатимизда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни. Юртимиз тараққиёти йўлидаги эзгу мақсадларни рўёбга чиқариш, истиқлол руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, умуминсоний қадриятларни қарор топтириш, халқимиз маънавиятини бойитиш соҳасидаги хайрли ишларда журналистларнинг муносиб хизмати бор.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси миллий оммавий ахборот воситаларини изчил ривожлантириш, сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, жаҳон андозалари талаблари даражасида фаолият кўрсатиши учун зарур шароитларни яратиш, журналистларнинг касбий маҳоратини ошириш, интеллектуал савиясини юксалтириш, уларнинг мамлакатимиз ижтимоий ҳаётидаги фаоллигини қўллаб-қувватлаш ва  рағбатлантириш мақсадида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишланган  “Йилнинг энг фаол журналисти” танловини таъсис этган.

Танловга  тақдим этиладиган журналистик ишлар –  босма ОАВда ва интернет нашрларида чоп этилган мақолалар, эфирга узатилган  телекўрсатув ва  радиоэшиттиришларда истиқлол йилларида мамлакатимиз ҳаётининг  турли соҳаларида амалга оширилаётган  ислоҳотлар, демократик янгиланишлар таҳлилий  ёритилган, халқимизнинг тинч ва осуда ҳаёти, жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик каби олижаноб фазилатлар, миллий ва умумбашарий қадриятларга уйғун бўлиб яшаш тамойили тобора мустаҳкамланиб бораётгани, бетакрор меросимиз, бой тарихимиз, урф-одат ва анъаналаримизнинг қайта тиклангани, одамларимизнинг дунёқараши тубдан ўзгариб, Ватан  тақдири  ва истиқболига дахлдорлик туйғуси маънавий ҳаётимизнинг узвий қисмига айланиб бораётгани ўз аксини  топган,эл-юртимизнинг эзгу орзу-истакларини рўёбга чиқариш, бу йўлда ғов бўлиб турган турли тўсиқларни, бюрократизм, лоқайдлик, таъмагирлик, коррупция каби салбий иллатлар дадиллик билан кўтариб чиқилиб, уларга қарши муросасиз жамоатчилик фикрини шакллантиришга қаратилган  бўлиши лозим.

  1. Танловни ўтказиш қоидалари

“Йилнинг энг фаол журналисти” танлови  ОАВнинг барча

йўналишлари – телевидение, радио, матбуот, фотожурналистика, интернет

журналистика бўйича ўтказилади.

  1. Танлов шартлари

Танловга  ўтган йилнинг 1 июнидан жорий йилнинг 1 июнигача бўлган бир йил мобайнида газета ва журналларда, интернет нашрларида эълон қилинган материаллар, эфирга узатилган телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар 5 июнгача  қабул қилинади.

Танловга  тақдим этиладиган материаллар сони  бештадан кам бўлмаслиги лозим.

Босма ОАВ ва интернет нашрларда чоп этилган материаллар асл нусҳа ёки  улардан  кўчирма  олинган ҳолда топширилади.

Телевидение ва радиоканалларда  эълон қилинган  материаллар  CD ёки DVD  дискларларда, материалларнинг  қисқача аннотиацияси билан бирга қабул қилинади.

Танловга қабул қилинган ишлар муаллифга қайтарилмайди.

“Йилнинг энг фаол журналисти” танлови ҳайъати ҳар йили қайта кўриб  чиқилиб  янгиланади.

Материаллар Ўзбекистон Журналистлари  ижодий уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлимлари орқали, шунингдек, таҳририятлар  тавсияси билан тақдим этилади.

Танловга тақдим этилган ижодий ишларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:

– муаллиф ва унинг профессионал фаолияти тўғрисида қисқача

маълумот(объективка);

– муаллифнинг паспорти нусхаси;

– иш жойидан тавсиянома;

– муаллифнинг манзили ва  боғланиш телефонлари.

  1. Танловни ўтказиш тартиби

Танловга тақдим этилган ишларни танлов ташкилотчилари вакиллари, соҳа мутахассислари ва экспертлардан иборат ҳайъат кўриб чиқади ва ишларга берилган баҳо асосида ғолиблар ва совриндорларни аниқлайди.

Ҳакамлар ҳайътининг қарори баённома билан расмийлаштирилади.

Танловга тақдим этилган ишлар беш баллик тизим бўйича баҳоланади.

Ҳар бир номинация бўйича барча мезонларда умумий баллар қўшиб ҳисобланганда энг юқори кўрсаткичга эришган иштирокчилар танловнинг ғолиби деб топилади. Агар иштирокчилар ўртасида умумий тўпланган баллар тенг келиб қолган тақдирда, I, II ва III ўринларни тақсимлаш Ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан ҳал этилади.

Ҳакамлар ҳайъати қароридан норози бўлган иштирокчи қабул қилинган қарорга нисбатан ғолиблар матбуотда эълон  қилинган санадан бошлаб 10 кунлик муддат ичида Ташкилий қўмитага апелляция тартибида шикоят киритиш ҳуқуқига эга.

Ташкилий қўмита апелляция тартибида мурожаатни кўриб чиқишида унинг аъзоларининг камида 2/3 қисми иштирок этганда ҳақиқий ҳисобланади.

Ташкилий қўмита 10 кунлик муддат ичида мурожаатни кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади ва қарор нусхасини мурожаат қилган шахсга юборади:

шикоятни қаноатлантиришни рад этиб, Ҳакамлар ҳайъатининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш;

шикоятни қаноатлантириб, Ҳакамлар ҳайъати қарорини қисман ёки бутунлай бекор қилиб, янги қарор қабул қилиш.

Ташкилий қўмита апелляция тартибида шикоятни кўриб чиқиши баённома билан расмийлаштирилади.

Ташкилий қўмитанинг апелляция мажлисига мурожаат этган шахс таклиф этилади. Унинг иштирок этмаслиги мажлиснинг ўтказилмаслигига ёки бошқа кунга қолдирилишига асос бўлмайди.

  1. Ғолибларни мукофотлаш

Танлов ғолиблари ҳамда совриндорлари қимматбаҳо совғалар, дипломлар билан тақдирланадилар.

Танлов ғолиблари  27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ўтказиладиган байрам тадбирида тақдирланадилар ва  уларнинг рўйхати матбуотда эълон қилинади.

Танлов ғолиблари
No Content Available
Танлов низоми