Таҳририят «ишлаб чиқариш» компаниясига айланиши зарур

2019-07-14T02:12:53+00:0014 May, 2019|Қашқадарё вил.|

Қарши шаҳридаги «NAQSHAB HOTEL»  меҳмонхонасида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Қашқадарё вилоят бўлими ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда «Таҳририятларнинг ижодий ва  мартекинг салоҳиятини ошириш масалалари: назарий ва амалий аспектлар» мавзуида семинар-тренинг ташкил этди.

Вилоят оммавий ахборот воситалари раҳбарлари ҳамда маркетинг соҳасига масъул ходимлар иштирок этган тренингни Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика  факультети доценти Беруний Алимав ўтказди.

Ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад шиддат билан ривожланиб бораётган даврда, оммавий ахборот воситалари харидорлигини ошириш ҳамда уларни бозор шароитига мослаштиришга қаратилган. Шунингдек, семинарда веб-сайтлар маркетинги ва уларни ижтимоий тармоқларда оммалаштириш масалалари хусусида ҳам фикр мулоҳазалар билдирилди. Таҳририятларни «ишлаб чиқариш»  компанияси сифатида шакллантириш зарурлиги таъкидланди.

Ушбу семинар-тренинг вилоят оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ишни замон ва даврга мос равишда ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади.

Муҳайёбону ҚУРБОНОВА,

уюшма вилоят бўлими мутахассиси.

Шарҳ қолдириш