«Свирская энергия” газетаси мухбири Навоий вилоятида

2019-06-24T08:14:12+00:003 Iyun, 2019|Навоий вил.|

Дунёга юз тутган юртимизга хорижий мамлакатлардан меҳмонлар ташрифи ортиб бормоқда. Улар орасида турли соҳа вакиллари, хусусан оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам кўпчиликни ташкил этади. Бу ўз ўрнида хорижий мамлакатлар аҳолисига жонажон ўлкамизнинг туризм масканлари, меҳмонхоналарини тўлароқ тарғиб қилиш имкониятини бермоқда.

Анашундай саёҳатчи журналистлардан бириРоссия Федерацияси, Иркутск вилояти, Свирск шаҳри нашри бўлган – “Свирская энергия” газетаси мухбири  Наталья Григорянц шу кунларда Навоий вилоятида бўлиб турибди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ташаббуси билан Навоий шаҳридаги “Матбуот уйи”да  Наталья Григорянц билан ижодий  учрашув ўтказилди.

Маҳаллий ҳамда республика оммавий ахборот воситаларининг вилоят мухбирлари қатнашган йиғилишда жамиятда матбуотнинг нуфузи, журналистларни қўллаб-қувватлаш, хорижий ҳамкасбларнинг юртимиз ҳақидаги фикрлари каби мавзулар муҳокама қилинди.

—Ўзбекистонга иккинчи бор ташриф буюришим, – дейди Н.Григорянц. – Қаерга борманг кишиларда хушмуомалалик, одамлар юзида кулгунинг гувоҳи бўласиз. Айниқса, тандирда пиширилган нонни кўриб, уни санъат асарига қиёсладим. Унинг тайёрланиш жараёни билан ҳам танишдим. Газетамизнинг ўтган сонларида “Сивирск-Навои: из Сибири – в страну изобилия” номли мақолам нашр этилган эди. Эндиликда бу ердан олган таассуротларим ҳақида яна бирнечта материаллар тайёрлаяпман.

Учрашув сўнгида “Свирская энергия” ҳамда Навоий вилоятининг “Знамя дружбы”  газеталари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

 

Озод МУСТАФОЕВ,

Ўзбекистон Журналистлари ижодий

уюшмаси Навоий вилоят бўлими мутахассиси.

Шарҳ қолдириш